- Мен роса ҳаракат қилдим, лекин бу ишни эплолмадим...
- Бизда бундай ишларни қилиш осонмас, йўл беришмайди, сиғдиришмайди... Йўқ-йўқ, қийин иш бу! Имконсиз!..
- Бу ҳаракатларингиздан фойда йўқ, биз кўп уринганмиз... Яхшиси, воз кечинг!
-Хўш, неча марта уриндинглар? – дейман.
- Ҳа... уч-тўрт марта ҳаракат қилиб кўрдик.
- Нега ўн минг марта эмас?
- Ие, нималар деяпсиз? Ўн минг марта-я! Шунақасиям бўларканми?! Ҳе-ҳе...
...Ҳа, бўлади. Биттагина митти асалари юз грамм нектар йиғиш учун миллионтача гулга қўнади. Бир килограмм асал тўплаш учун эса тахминан тўрт юз минг километр масофани босиб ўтади. Бу - Ер шари атрофини тахминан ўн марта айланиб чиқиш дегани!
Биттагина асаларичалик ғайрати ва ҳиммати, ҳаракати ва умиди бўлмаган одамларнинг нолиб юриши табиий. Ҳар ким ўз ғайрати ва ҳимматига ва энг асосийси, ниятига яраша натижага эришади. Бунда на замоннинг айби бор, на давроннинг.
Шунинг учун, ҳар қанча қийин бўлмасин, ҳаракат қилаверамиз. Ҳафсаласи осон пир бўладиган бандаларга эмас, «Шарҳ» сурасидаги ваъдага ишонамиз: «...Бас, албатта ҳар бир қийинчиликдан сўнг енгиллик келур; албатта қийинчиликдан сўнг енгиллик келур».
https://t.me/Baxt_va_boylik_sirlarii