BASTION


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Asalomu alaykum xurmatli bastion jamoasi sizlarga raxmat murojatlarimizni doim vaqtida masullarga yetkazib yoritib berasizlar ijodiylar omat.

Bizni murojatimi butun tuman soliq inspektorlar nomidan yozmoqdamiz yanvar oyi oxirlayotgan bolishiga qaramay toman xodimlari xaligacha avans oylik olishgani yoq, sababini sorasak markazlashyapti deyapti.

Мarkazlash uchun xaligacha soliq qomitasini rayisni buyrug'i chiqmapti, lekigin soliq boshqarma xodimlari avans oyligini olishdi, tumandagi qora xalq bilan xechkimi ishi yoq.

Sizlardan iltimos shu boyicha tegishli masullarga ushbu murjatimizni yetkazishda yordam bering,“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


https://t.me/bastiongr/13824

RASMIY MUNOSABAT

Viloyatimizda hozirgi kunda haydovchilar tomonidan yo‘l haqqi narxini sun’iy orttirib olish holatlari aniqlanmoqda.

💵 Andijon shahrida 33 yo'nalishida yo‘l haqqi narxini asossiz 8000-9000 so'mga oshishi bilan bog‘liq holat bo'yicha haydovchilar o'rtasida Transport nazorat inspeksiyasi hodimlari tomonidan nazorat reyd ishlari olib borilmoqda.
Noqonuniy yo'lovchi tashish bilan shug'ullangan haydovchilarga nisbatan ma'muriy bayonnoma rasmilashtirildi.

Shuningdek, viloyat hokimining 2023-yil
9-sentabrdagi №238-1-0-Q/23-son cheklangan tarif bo'yicha yo'l kira narxlari to'g'risidagi qarorining mazmun mohiyati tushuntirildi.

Andijon viloyati transport boshqarmasi AXBOROT XIZMATI.

6.3k 0 11 24 35

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алейкум бастион жамоаси андижон шахри ичидаги 33 йуналишдеги таксиларни нархини текшириб куйишсин тушиб чикиш 8000-9000га чикариб олишибди“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

10k 0 16 112 44

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум "Бастион жамоаси". мен Усмонова
Барнохон Ганиевна,
Андижон вилояти
Шахрихон туман
КУМ МФЙ да истикомат киламан.

Мен 2024-йил камбагалликни кискартириш учун субсидьяга.
Яни, Давлат томонидан бериладиган тикув машиналари учун, ариза берган едим.

Шу пайтгача натижа болгани йок.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Имтиҳон топшириш нархи 3 йилда 10 баробар ошган

Шўрпешона Ўзбекистон халқи булар учун бойишнинг бирдан-бир манбаи. Фарқи йўқ, бу фин-сомали дарслигими, скутер учун мажбурий номерми ё имтиҳон топширишми.

Ягона имтиҳон маркази битта куф-суф билан рақобатчиларидан тозаланган майдонни эгаллагач, 2022 йилдан 2025 йилгача, тўлиқ бўлмаган 3 йилда нархларни 10 карра оширган.

Бирон бир масъул идора шу пайтгача на бу конторани монополист деб топган. На маъмурий ресурслар ва ваколатларнинг суистеъмоли бўйича суриштирув ва тафтиш ўтказган.

Йирик ОАВларнинг овози ўчирилган, жамоатчилик фикри ва эътирозларига нисбатан рефлексия сўниб бўлган, ташқи дунё учун ҳам пиар ёлғонлар воситасида легитимизация ясашга зарурият қолмаган. Шунинг учун “халқни ижарага олгандек ўлпон ва тўловлар гирдобига тиқишда” давом этаверишади.

Халқ чунки улар учун талаш учун битмас-туганмас ресурс.

17.4k 0 44 64 107

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Кургонтепа центиридаги светафорни махалладан чикиш кисми неча йилдан бери ишламайди боллар кийналишяпди. 975840662“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли Бастион жамоаси!

Мен Олтинкул туман Уйгур МФЙ нурли диёр кучасида истикомат киламан. Бизнинг кучадаги ахолида табиий газ йуклиги сабабли Андижон газ таьминоти корхонаси томонидан суюлтирилган газ етказиб берилмокда.

Аммо ахолига етказиб берилаётган суюлтирилган газ балонлар носоз холатда булиб хавфсизлик коидаларига тугри келмайди.

Ушбу носоз газ балонларни соз холатдагисига алмаштириш учун 104 киска ракамига ва бошка тегишли ракамларга мурожаат килдик натижа йук.

Худудгаз таьминотидан суюллтирилган газ етказиб берилишида сифатли хавфсиз газ балонларни вактида етказиб беришларини хамда носоз газ балонларни соз газ балонларга алмаштиришда амалий ёрдам беришларизни сураймиз.
Tel.raqam +998914886641“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Наманган вилояти мингбулок тумани мустакиллик мфй Абдулла Каримов кучасидаги куп каватли хонадонда сув муаммо бўлмоқда.

1 кунда 3 махал учириб куйишади ахоли кийналяпти, сув окова бошлиги Мамлакат опага мурожат килсак сув соатбай берилади энди деди нима сабабдан? кани конун десак конун йук деб жавоб берди.

Куп каватли уйда сувсиз кандай яшаб булади, на кир ювиб булади стиралкада на чумилиб на бошка ишларни килоласан.

Илтимос ёрдам беринглар, шу вактгача районда сув проблемаси булмаган шу янги бошлик буганидан бери районда ахоли сувдан кийналяпти куп килган ишлари нотогри!!!“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


“Ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда эди”

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари гумонланувчини ҳимоячи иштирокисиз сўроқ қилган ва адвокатини ҳайдаб чиқарган

“Advokat Yakubov” адвокатлик бюроси адвокати Даврон Якубов кеча, 19 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИБга ўз ҳимоясидаги шахснинг терговида иштирок этиш учун борганида туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари уни ҳайдаб чиқарган, адвокат унинг хизмат хонасига кирганида ҳимоясидаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда ўтирганини кўрган. Бу ҳақда Даврон Якубов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видеомурожаат қолдирди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳимоясидаги шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш терговга оширилганини эшитгач, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга борган. Дастлаб уни терговчи ҳузурига йўллашган, аммо терговчи жиноят иши ҳали унга келмаганини айтиб, жиноят-қидирув бўлимига учрашишни маслаҳат берган.

“Жиноят-қидирув бўлимига бориб, бир эшикни очдим. Бу ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг хизмат хонаси экан. Қарасам, ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда, биринчи ўринбосар эса у билан қўпол муомала қилиб турибди. Буни мен ўз кўзим билан кўрдим”,

дейди адвокат.

Даврон Якубов айтишича, ордер ва гувоҳномасини кўрсатганида бошлиқ ўринбосари “ҳозир мен гаплашяпман, сиз терговда қатнашасиз”, дея уни чиқариб юбормоқчи бўлган.

“Мен ундан: “Сиз ўзингиз кимсиз? Нега гумонланувчи билан ҳимоячи иштирокисиз суҳбат қиляпсиз? Нега менинг адвокатлик фаолиятимга тўсқинлик қиляпсиз?” деб сўрадим. Гапимга қулоқ солмай, мени хонасидан ҳайдаб чиқарди. Бошқарма биноси ичида, йўлакларда камералар бор эди. Агар ўчириб ташлашмаган бўлса, ҳолат ёзиб олинган бўлиши керак”, давом этади адвокат.

Даврон Якубов ташқарига чиққач Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефони (1002)га қўнғироқ қилиб, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари устидан шикоят қилганини билдирди (шикоят натижаси ҳозирча маълум эмас).

Адвокат мазкур ҳолатда биринчидан, шахснинг Конституцияда кафолатланган ҳимоя ҳуқуқи бузилганини, иккинчидан мансабдор шахс томонидан адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганини таъкидлайди.

“Шахснинг ҳимоя ҳуқуқига риоя қилишингиз шунчалик қийин бўлаётган экан, келинг, Конституция ва қонунларга ўзгартириш киритиб адвокатурани тугатиб қўяқолайлик”, дея аччиқ киноя қилади адвокат.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ичимлик суви исроф бўлмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Б.Исломов 2025 йилни 20-21 январь кунлари водий вилоятлари судларига келиши кутилмоқда.

Кимни Олий суд раисига мурожати бўлса ўзи яшаб келаётган вилоят суди биноси олдига бориб қабул сўраши мумкин. Тошкентга овора бўлиб боргандан кўра. Кимнидур йўл кирага молиявий шароити бор, кимникидур йўқ.

Олий суд раиси фуқароларни қабул қилиш учун келмаяпти дейилса хам, қабул қилиб қўйса фойдадан холи бўлмеди. Давлатни пулини сарфлаб Тошкентдан водийга келяптими, одамларни қабул қилиб дардларини эшитиб кетса яхши бўлади. Президент талабиям шу.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

17.9k 1 117 22 51

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu alaykum bastion jamoasi Andijon viloyati Izboskan tumani 50-maktab ota-onalari nomidan murojaat qilyapmiz.

Maktab juda sovuq farzandlarimiz maktabda shamollab kasal boʼlishmoqda. Isitish tizimi nosoz qabul qilib olingan ekan quruvchidan.

Maktab koʻmirlari va jihozlari maktab direktori M.Axmedov tomonidan sotib yuborilmoqda. Hududga yaqin nazorat kameralarini IIB xodimlari tekshirib, oʻrganib berishini viloyat mutasaddi rahbarlaridan soʻrab qolamiz.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

16.7k 0 101 20 46

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Assalomu aleykum Bastion jamoasi. Bugun 19-yanvar Asaka Shaxrixon yo’liga 2 kundan beri kechka tuman tushyapti lekin yo’lda ajratuvchi chiziqlar umuman o’chib ketgan.

Haydovchilarga juda qiyin bo’lmoqda. Ayniqsa Arg’in Ajuvoz tomonlarda umuman harakatlanib bo’lmaydi. Iltimos bo’ladi avtoyo’lga ushbu muammoni bartaraf qilishsin.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нимага бунақа?

Чунки уларнинг халқи амалдорларни кўрса, етти букилиб салом бермайди, улар билан гаплашганда қўлини кўксига қўйиб ўтирмайди, улардан илоҳ ясаб олмайди. Энг асосийси улар яхши биладики, ҳар қандай амалдор уларнинг бошидаги раҳнамо эмас, уларнинг хизматчиси. Уларнинг пулидан маош олади ва уларнинг қонуний талабларини бажаришга мажбур. Бу давлатлар шунинг учун ҳам тараққиётда илгарилаб кетди.

Бизда эса дотацияда яшайдиган энг қолоқ бир туман ҳокимининг юришини кўринг...

Муаммо оёғи ердан узилган амалдорлардами ёки уларни бошига чиқариб олган оламондами!?

©Вафо Мўмин

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

22.9k 0 230 67 166

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижондаги боғчада 14-январ муносабати билан ўтгакизлан тадбир ташкилотчилари ишдан олинди

Байрам тадбирида боғча тарбияланувчилари оталари билан бирга диний мазмундаги қўшиққа рақс тушишган.

Маълумотларга кўра, байрамдан сўнг боғча мудири, шунингдек, ташкилий ишлар учун масъул бўлган бошқа шахслар ишдан бўшатилган
и айтилмоқда.

Боғча таъминотини ўмараётганлар, ҳокимликда таниши бор мудиралар жойидан қимирламай ишлаб келмоқда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

23.7k 0 595 168 225

2023 йил 12 июнда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Избосаров Агзам Фахриддинович 2025 йил 06 январда бу лавозимдан озод этилди ва ДХХ Махсус алоқа бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

ҲЭТ АЖга ўтгунга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган эди.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

21k 0 70 18 73

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Андижон тумани кушарик дахасида дулма ошхонасидан утганда шу видеодаги шифохона рупараси котежлар олдида ичимлик суви худди шундек исроф булиб окмокда.

Сувтаьминоти мутасаддилари эьтибор бериб исрофгарчиликни олдини олишсин.“ - дейилмоқда хабарда.

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇

@bastiongr

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.