⚡️
ТАШАББУСЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДАНавоий шаҳрида Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси ҳамда АТ “Алоқабанк” Навоий ҳудудий комплекс хизмат кўрсатиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги “Лойиҳалар ярмаркаси”да тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш, янги лойиҳа ва ғояларини ҳаётга татбиқ этиш асосий диққат-эътибор марказида бўлди.
Банк мутахассислари, тадбиркорлар, ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятидаги фуқаролар иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, амалга татбиқ этилаётган ҳар бир лойиҳа ҳудуднинг иқтисодий юксалишига ҳисса қўшиш баробарида, бандликни таъминлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Ярмаркада қатнашчиларга кредит линиялари, бериладиган имтиёзлар, шунингдек, камбағалликни қисқартиришга қаратилган лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
С.АСЛОНОВ.https://t.me/bankvahayot