BankTrend | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Фақат пулга қизиқиш эмас, пулга қизиқиш оқибатларига ҳам қизиқиш ҳақида

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Павел Дуров ҳаттоки Ўзбекистон крипвалютани тақиқламаганини бирдирди

Телеграм асосчисининг фикрича, Россия банкининг таклифи мамлакатдан ИТ соҳадаги кадрларнинг кетишига ва иқтисодиётнинг бир қатор юқори технологик соҳаларини йўқ қилишга олиб келади.

Дуровнинг фикрича, бирорта ривожланган давлат криптовалютани тақиқламаган (Хитойда тақиқланган - BankTrend). Бундай тақиқ ўз-ўзидан блокчейн-технологиянинг умумий ривожланишини тўхтатиб қўяди. Бу технологиялар эса инсон фаолиятининг бир қатор турлари – молиядан тортиб санъатгача – самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади.

Криптовалютани ҳисоб-китоб кўрсатгичи сифатида ишлатадиган тақсимланган реестрлар асосидаги ечимлар ўз даврини яшаб бўлган 20 аср иккинчи ярмидаги марказлашган молиявий тизимлар ўрнини босмоқда, деб ёзади Дуров.

Россия қўшни мамлакатлари – Украинадан тортиб Ўзбекистонгача – ривожланган мамлакатлар кетидан блокчейн соҳасидаги прогрессив қонунларни қабул қилганлигини таъкидлаган. Бу давлатлар, Дуров фикрича, технология ва иқтисодий ривожланишдан қолиб кетмаслик илинжида.

Дуров Россия ҳозирда блокчейн индустрияси соҳасидаги мутахассислар сони бўйича етакчи эканлигини ва бу етакчиликни сақлаб қолиш лозимлигини, шунингдек, Марказий банк таклиф қилаётган тақиқ асл мақсади – крипвалюта орқали ноқонуний операциялар билан ҳисоб-китоб қилишнинг буткул йўқота олмаслигини билдирди.

Банк ва молия янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉
https://t.me/banktrendofficial


QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️DIQQAT! DIQQAT!

❗️Qurilishda litsenziya olish to‘liq onlayn tizimga o‘tdi

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling👇
|Web | Instagram| Facebook |Telegram | Youtube|


Қурилиш вазирлиги қурилишда лицензия олиш тўлиқ онлайн тизимга ўтганлигини маълум қилди

Вазирлик қуйидаги фаолият турларига лицензиялар беради:

▪️баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти;

▪️кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

▪️мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

▪️хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолияти.

Банк ва молия янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


Credit Suisse молиявий холдинги Бошқаруви раиси карантин қоидалари бузганлиги учун лавозимидан кетди

Швейцарияда энг йирик иккинчи молиявий холдинг Credit Suisse Бошқарув раиси Орта-Осорио 2021 йил апрелда лавозимга тайинланган эди.

2021 йил июль ойида Буюк Британияга ташриф буюриб, мамлакатда ўрнатилган карантин қоидаларига амал қилмасдан, Уимблдон турнири финалини томоша қилишга борган.

Иккинчи сафар 2021 йилнинг 28 ноябрида Швейцарияга қайтгач, мамлакатда ўрнатилган 10-кунлик карантинга амал қилмасдан, 1 декабрда мамлакатдан учиб кетган.

Бу ҳолатлар Credit Suisse директор кенгаши ташаббуси билан амалга оширилган ички текширув натижалари бўйича аниқланган, дея хабар беради BBC News.

Орта-Осорио истеъфога чиқишга қарор қилган. Банкка янги раҳбар этиб Аксель Леман тайинланганлиги маълум қилинган.

Банк ва молия янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибаев ««Атамекен» Қозоғистон тадбиркорлари Миллий Палатаси» нодавлат нотижорат ташкилоти Президиуми раҳбари лавозимидан кетди

Унинг Палата сайтига жойлаштирилган тегишли мурожаатида ушбу ташкилотнинг ўтган давр мобайнида қонун ижодкорлигидан тортиб тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва тарғибот масалаларида амалга оширган бир қатор ишлари ва ютуқлари санаб ўтилган.

Тимур Кулибаев рафиқаси Динара Кулибаева (Н.Назарбаевнинг ўртанча қизи) билан бирга ««АЛМЭКС» Холдинг гуруҳи» АЖ орқали «Қозоғистон Халқ банки» АЖнинг (Halyk Bank) мажоритар улуши (56,39%) эгаси – йирик акциядори ҳисобланади.

Банк Қозоғистоннинг бозор капитализацияси бўйича энг катта учлигига кирувчи оммавий компания ҳисобланади.

Банкнинг Ўзбекистонда 2019 йилдан бери 100 фоизлик улушли шўъба банки «Tengebank» АЖ фаолият юритиб келади.

Банк ва молия янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


Ассалому алайкум, азиз обуначилар!

Сизларни анча зериктириб қўйганимиз сезилди.

Шу сабабли сизларга нафақат банк хизматлари ҳақида аниқ ва муҳим маълумотлар етказишни, балки пул маблағларини бошқариш ва уларни кўпайтиришга бағишланган мавжуд молиявий маҳсулотлар ва янгиликлар билан улашишга қарор қилганмиз.

Жамоамиз кенгайди. Канал номи ҳам мақсадга қараб ўзгартирилди.

Каналда фақат долзарб, қисқа, тез постлар билан улашамиз.

Бизни танлаганингиз ва биз билан қолганингиз учун сизларга миннатдорлик билдирамиз!

Банк ва молия янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


Омонатлар ҳақида гап кетганда бугун мижозларни жалб қилиш учун катта-катта фоиз рақамларни ёзиб, кейин секингина ставкани пасайтириб қўйишлари мумкин. Шартномани яхшилаб ўқимасангиз бундай ҳолатларда «емаган сомсангиз учун пул тўлаб қолишингиз» мумкин.

Ҳозирча талаб қилиб олгунча бериладиган омонатлар ичида Анорбанк томонидан тақдим этилаётган 23 фоизли омонат мижоз учун ягона энг фойдали депозит бўлиб қолмоқда. Анорбанк шартномасини ўқиб чиқсангиз, унда муддат якунламагунча шартнома шартларини бир томонлама ўзгартириб, фоиз ставкаларини тушириб қўйиш банди йўқ. 23 фоизми, муддат охиригача 23 фоизли даромад билан қоласиз.

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


#Xavfsizlik

🔹Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Фирибгарнинг тузоғига тушмаслик учун ҳар доим бешта муҳим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.

📌Биринчи қоида. Парол ва кодларингизни ҳеч кимга айтманг. Картанинг ПИН-коди, CVC-/ CVV-коди (Visa ва Mastercard учун картанинг олд тарафидаги махфий коди), амал қилиш муддати ва бошқа маълумотларини ҳеч кимга айтманг.

Мисол учун, агар Сизга банкнинг техник қўллаб-қувватлаш хизматидан ёки "Банк менежери" қўнғироқ қилиб картангиз блокланганлигини айтиб картангиз маълумотларини сўраса эҳтиёт бўлишингиз керак. Банк ходими ҳеч қачон картага боғлиқ маълумотларни сўрамайди.

📌 Иккинчи қоида. Банк картангизга СМС-хабарномасини уланг. Ҳар доим ҳисоб операцияларингизни кузатиб боринг. Барча фаол карталарингиз бўйича СМС-хабарнома хизматини улаб қўйинг. Шунда ҳар бир карта бўйича амалга оширилган операциялар ҳақида хабарнома оласиз. Бунинг учун Сизга хизмат кўрсатувчи банкоматларда "СМС-хабарнома"ни танлаб, мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак.

📌 Учинчи қоида. Антивируслардан фойдаланинг. Антивирус дастурини Сиз фойдаланадиган барча мосламаларга - компютерингиз, планшетингиз ва мобил телефонингизга ўрнатиш жуда муҳимдир. Антивирус дастури фирибгарлар пул ўғирлаш учун фойдаланадиган дастурлар ва веб-сайтлардан Сизни ҳимоя қилади. Интернетда функсиялари чекланган антивирус дастурларининг бепул версияларини топишингиз мумкин.

📌 Тўртинчи қоида. Маълумотни қайта текширинг.
Картангизга боғлиқ бўлган муаммоларни (блокировка, тўловлар рад этилиши) қайта текширинг. Бунинг учун банкнинг ишонч телефонига мурожаат қилинг. Телефон рақами ҳар доим хизмат кўрсатувчи банкнинг расмий веб-сайтида кўрсатилган.

📌 Бешинчи қоида. Хавфсиз веб-сайтларни танланг. Фақат тасдиқланган веб-сайтларга киринг. Сизга СМС-хабарлар орқали ёки электрон почтангизга номаълум “хайрихоҳ”лардан келган интернет ҳаволаларга кирманг.

- веб-сайт манзилига эътибор беринг. Хавфсиз сайт https:// билан бошланади. Ҳимояланган веб-сайт манзили сатрнинг охирида ёпиқ қулф белгиси бўлади.

- агар веб-сайт хавфсиз бўлмаса, унга шахсий ёки кредит карта маълумотларини киритмаслик керак.
Ҳар қандай веб-сайтга банк картаси ёки паспорт ҳамда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг маълумотларини киритишдан олдин, уни яхшилаб ўрганиб ва интернетда фойдаланувчилар қолдирган фикрларни кўриб чиқиш керак.

📌 Олтинчи қоида. Харидлар ва хизматлар тўлови учун фақат мобил қурилмангизни ишлатинг.
Харидлар қилиш, банк веб-сайтларига ёки банк иловаларига кириш учун фақат ўзингизни шахсий компютерингиз, планшет ва телефонингиздан фойдаланинг. Барча мобил мосламаларингизга пароллар қўйинг.

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉https://t.me/banktrendofficial


#moliyaviy_savodxonlik

Пул тежашнинг бир неча усуллари

🔹 Агар сиз келаётган маблағдан кўра кўпроқ пул сарфлаётган бўлсангиз, харажатларни камайтиришингиз кераклиги ҳақида ўйлаб кўришингиз керак.

🔸 Уйда тушлик қилиш ёки сиз фойдаланмаётган спорт залига аъзоликни бекор қилиш бўлиши мумкин.

🔹 Бундан ташқари, сиз сарф-харажатлар журналини юритишингиз ва бир ой ичида сотиб олган нарсаларингизни нархлари билан ёзиб боришингиз керак.

🔸 Ёки, агар сиз кўп харажатларингизни кредит ёки қарзга тўлаётган бўлсангиз, ўтган ойдаги харажатларингизга қаранг ва пулингиз қаерга кетаётганини аниқланг.

🔹 Оилангиздаги барчани пул йиғишга жалб қилинг.

🔸 Бирга ўтиринг ва барчангиз режа тузинг, ҳаммангиз бунга амал қилинг.

🔹 Йиғилган маблағларни тўғри назорат қилинг, фойда келтирадиган, юқори фоизли банк омонатларига пулларингизни ишониб топширинг ва фойда олинг.

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉https://t.me/banktrendofficial


Ҳурматли обуначилар!

ўзбек банклари қандай қонунлар асосида ишлаши;

• мижоз ҳуқуқлари ва банк имконияларига қандай қоидалар таъсир қилиши;

• банк ва мижозлар ўртасидаги қизиқ суд ишлари;

банклар ўзаро қандай судлашиши;

• ва ўзбек банклари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳақида билмоқчи бўлсангиз,

Буларнинг барчаси ҳақида қуйидаги ҳаволалар ўқишингиз мумкин:

Уланинг👇
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi


“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганларга компьютер хариди учун истеъмол кредити ажратиш ва уни компенсация қилиб бериш тартиби

⚠️ Хизмат:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

➖ компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
➖ “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 60 календарь кун мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️⃣ Ваколатли орган томонидан ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда 2 иш кунида кредит фоизлари тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.

4️⃣ Маълумотнома олингандан сўнг тегишли банк (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк” АТБ ) филиаллари ўзларининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади.

5️⃣ Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар ҳар ойнинг 25-санасигача Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиб борилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 иш кунида)

♻️ Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


💰 Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

🔘 Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

➖ Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
➖ тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
➖ асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


ҲУНАРМАНДЛАР ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ВА СУБСИДИЯЛАР ОЛАДИЛАР

Президентнинг 30.12.2021 йилдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сон қарорига мувофиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 трлн сўм маблағ ажратилади.

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14% ставкада "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, "уста-шогирд" мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун - 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

👉 https://t.me/banktrendofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ипотека кредити олган фуқароларга 2022 йилда даромад солиғидан имтиёз қўлланиладими?

Саволга Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Aкобир Шамсиев жавоб беради.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


Uzcard банкоматларнинг сентябрдан бери ишламаётган доллар айирбошлаш (50 ва 100 долларлик банкнотларни қабул қилиш) функциясини 2022 йил январ ойи охиригача тиклашни режалаштирмоқда.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


UZCARD ва HUMO карталарига битта терминалда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда

Марказий банк UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўзаро интеграция жараёнининг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди. Яқин келажакда UZCARD ва HUMO карталарига битта терминалда хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"FACE ID" ЁРДАМИДА БИР ЗУМДА ШАХСНИ АНИҚЛАШ ТИЗИМИ

Алоқабанк Zoomrad тўлов тизимида фойдаланувчилар учун FACE ID орқали масофадан шахсни аниқлаш хизматини жорий этди.

Сиз эндиликда паспорт расмини юборишингиз ва жавоб келишини кутишингиз шарт эмас – Zoomrad тизими орқали идентификация бўлимига ўтинг, туғилган кунингиз санаси, паспорт маълуморлари ва селфи орқали расмга тушиб юборишнинг ўзи кифоя, Zoomrad бир неча сониялар ичида автоматик равишда сизни шахсингизни тасдиқлаб беради.

Эндиликда Zoomrad тизими фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг исталган банк картаси орқали омонатлар очишлари мумкин, тез орада эса кредит маҳсулотларидан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади.

Zoomradni yuklab olishTelegramInstagram


TBC UZ’da kreditni yanada manfaatli shartlar asosida oling!

Endi siz ushbu imkoniyatlardan foydalana olasiz:
✅ Kattaroq summalar – 50 000 000 so‘mgacha
✅ Pastroq stavkalar – yiliga 28% dan boshlab
✅ Bonuslar - kredit summasidan 2% yangi mijozlarga sovg‘a

Rasmiy ish haqingiz bo‘lsa bas. Ijobiy kredit tarixi ham zarar qilmaydi.
TBC Bank – insonlar hayotini osonlashtiramiz!

Sayt: https://tbcbank.uz/uz/product/kredity
24/7 Baxt markazimiz (koll-markaz) telefon raqami: 1150


❗️Янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб, яъни бугундан муомалага чиқарилиши белгиланган.

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial


⚡️ Сўнгги пайтларда онлайн-харидлар оммалашиб бормоқда, чунки айнан шу йўл билан кўп вақт сарф этмасдан, энг фойдали таклифларни топиш мумкин!

❗️Ҳаридларни қандай қилиб хавфсиз амалга ошириш борасидаги тавсиялар:

1️⃣ Доимо сайт манзилининг лицензияланганлигини текширинг.

2️⃣ Нима бўлган тақдирда ҳам ҳеч кимга ўз аккаунтингизга кириш маълумотларини ошкор қилманг, айниқса, ушбу аккаунтга картангиз ёки электрон ҳамёнингиз бириктирилган бўлса.

3️⃣ Кафолатсиз олдиндан тўловга рози бўлманг, энг маъқул йўл сотиб олинган товар сизга етказиб берилганидан кейин тўловни амалга оширишдир.

4️⃣ Шубхали фойда берувчи таклифларга шубҳа кўзи билан қаранг - бу фирибгарларнинг тузоғи бўлиши мумкин.

5️⃣ Товарларни уйга етказиб бериш хизмати мавжуд сайтларга буюртма беришга ҳаракат қилинг.

Мадад Инвест Банк АТБ
Юксак тарраққиёт сари

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 https://t.me/banktrendofficial

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

3 814

obunachilar
Kanal statistikasi