Кеча бўлиб ўтган Марказий банк пресс-конференциясида Банк хизматлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари Баҳодир Мирзаев аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ҳақида жуда тўғри фикрларни билдирибди. Бундан ташқари, Б.Мирзаев Марказий банк томонидан мактаб ўқувчилари учун молиявий саводхонлик қўлланмасини тайёрлаётганини, келгусида банк филиаллари ходимлари мактаб ўқувчилари учун электорат дарсларини ташкил этишини, мактаб ўқувчиларига Марказий банкнинг маблағлари асосида молиявий саводхонлик ўргатилишини айтибди. Агар шу ташаббус ҳақиқатдан амалга оширилаётган бўлса, жуда яхши ташаббус!
Умуман олганда, мактабларда ўтилаётган "Иқтисодиёт асослари" дарсларини ўзининг молиявий саводхонлиги етмайдиган ўқитувчилар томонидан ўтилиши кулгили ҳолат. Ўқитувчиларимиз хафа бўлишмасину, нима учун география, тарих, ёки математикани шу фанга ихтисослашган ўқитувчи ўтади-ю, иқтисодий билимни беришни бу борада деярли билими йўқ ўқитувчига топширишади. Ривожланган давлатларда иқтисодий ва молиявий билимларни мактаб у ёқда турсин, оиладан бошлаб бериш анъана тусигача кирган. (Яъни ота-онанинг бу борадаги билимлари етарли бўлади.)
Шу ўринда Марказий банкка яна битта илтимос, тижорат банклари ходимларини ўзини ҳам молиявий саводхонлигини ошириш масаласини жиддийроқ кўриб чиқиш керак. Банкларимизда "дефляция" билан "депиляция"ни фарқига бормайдиган ходимлар талайгина. Бироқ, ходимнинг билимини синашда, одатда унча ҳаққоний ўтмайдиган, классик "аттестация" методини эмас, замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, банк ходимини билимини баҳоловчи, шаффоф тизимлардан фойдаланиш зарур.
@bankers_uz