Кайфиятни позитив тарафга ўзгартирадиган янгиликлар ҳам бор. Масалан, бугун — Ўзбекистонда "Ёшлар куни".
"Юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар" деб бошланадиган "дежурный" баландпарвоз гапларни бир чеккага қўйиб, бу борада қилинаётган ростакам ишлардан гапирсак.
Мисол учун, “Асака” банк ва Ўзбекистон миллий университети ҳамкорликда “Ёш математик” стипендиясини таъсис этган экан. Куни кеча шу стипендия ғолиби — Ўзбекистон Миллий Университети талабаси, Ал-Хоразмий бобомизни ўта узоқ қариндоши, 21 ёшли хоразмлик йигит Исмоилов Толибжон Икромбой ўғлини тақдирлаш маросими бўлиб ўтибди.
Йигитчанинг эришган ютуқларини кўриб ҳавасингиз келади: лицейда ўқиб юрганидаёқ миллий ва халқаро олимпиадалар ғолиби, талабалигида ҳам қатор халқаро олимпиадаларнинг 1-ўринларидан тортиб номдор стипендияларгача сазовор бўлган. Ҳақиқий “Ёш математик” !
Умид қиламизки, Толибжон институтни битириб "серқуёш ўлкада" ўз ўрнини топади, шу билан бирга бирор яхши лавозимни эгаллайди, масалан, "Асака" банкда. 😉
Ҳа, айтганча, бир неча кун аввал "Асака" банк ташкил қилган, 12 ёшли вундеркинд Отабек билан суҳбатни кўрмаганлар, фарзандингизга қўйиб беринг, жуда яхши суҳбат бўлган.
@bankers_uz