Айрим банклар ажратиладиган кредитлар фоизларни мақбуллаштирганини (пасайтирганини) эълон қила бошлади. Хусусан, Микрокредитбанк матбуот котибининг хабарида айтилишича, банк бугундан эътиборан юридик ва жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар фоизларини туширган.
Хусусан, жисмоний шахслар учун микроқарзлар йиллик 23-24 фоиздан, истеъмол кредитлари йиллик 22-24 фоиздан, автокредитлар эса йиллик 24 фоиздан ажратилиши белгиланган.
Юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 21 фоиздан кредит ажратилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Марказий банк томонидан банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш чоралари кўрилиши айтилган эди.
@bankers_uz