Bankvabiznes.uz

@bank_kreditlari Yoqdi 14
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Иқтисодиёт,банк ва молия сохасидаги сўнги янгиликлар ва фойдали маслахатлар. Ўзбек ва рус тилларида
ℹ️ Янгиликлар ва таҳлиллар
⏰Банклар иш кунлари
💱Валюта курслари
🏦Кредитлар, Омонатлар ва Visa карталар
Тижорий ҳамкорлик учун — @venkondigital
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
25.01.2019 21:49
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
14 094
ta obunachilar
~8.2k
1 ta e’lon qamrovi
~7.8k
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
58%
ERR %
79.42
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
211 ta kanal eslovlari
4 ta e’lonlar eslovlari
109 ta repostlar
🌐UniversalHD24🇺🇿
25 Apr, 13:39
bakiroo
25 Apr, 13:30
Курсы валют!
21 Apr, 21:14
UZ24
15 Apr, 10:23
Turan OS (info)
12 Apr, 18:12
Курсы валют!
11 Apr, 10:49
davletovuz
THE BАNKER
20 Mar, 11:21
Aloqabank | Fergana 🏦
Moliya Bozori Uz
22 Jan, 17:41
Poligrouz
OLX.UZ | UyJoylari ✅
23 Dec 2019, 20:01
O'qituvchi
20 Dec 2019, 05:51
Fec7Sahifa
14 Oct 2019, 10:51
Fec7Sahifa
14 Oct 2019, 10:50
Moliyachi.uz
14 Oct 2019, 09:08
Fec7Sahifa
12 Oct 2019, 21:03
Fec7Sahifa
12 Oct 2019, 21:02
Fec7Sahifa
12 Oct 2019, 11:45
Fec7Sahifa
12 Oct 2019, 10:53
Fec7Sahifa
10 Oct 2019, 08:58
✔️ Yechim.Uz
2 Oct 2019, 22:38
@bank_kreditlari iqtibos olgan kanallari
Shavkat Mirziyoyev_press-service
8 Jul, 18:17
27 Jun, 11:23
davletovuz
18 Jun, 18:02
bakiroo
AkmalBurxanov | UYDA QOLING!
28 Apr, 11:08
davletovuz
28 Apr, 11:08
Opke
27 Apr, 18:26
davletovuz
27 Apr, 18:07
Avtodunyo.uz| Uyda!
22 Apr, 22:31
Avtodunyo.uz| Uyda!
22 Apr, 22:30
Bankers.uz | Bankirlar.uz
davletovuz
20 Apr, 21:06
Avtodunyo.uz| Uyda!
19 Apr, 16:02
Iqtisodchi Kundaligi - Uyda
17 Apr, 20:01
MacroBS
Avtodunyo.uz| Uyda!
17 Apr, 00:08
Agrobank
16 Apr, 14:35
MacroBS
16 Apr, 10:43
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
bakiroo
16 Apr, 07:02
davletovuz
16 Apr, 07:02
Xushnudbek.uz
15 Apr, 10:58
Opke
Telegram Uzbekistan
14 Apr, 19:41
davletovuz
14 Apr, 19:36
Saida Mirziyoyeva
davletovuz
14 Apr, 17:42
davletovuz
14 Apr, 14:53
Bankers.uz | Bankirlar.uz
Bankers.uz | Bankirlar.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Bankvabiznes.uz 8 Jul, 18:17
Ер усти метросининг “Дўстлик-2” бекати қурилиш ишлари битибди. Бинонинг ички ва ташқи дизайни чиройли экан. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Ишга тушса, бир бориб кўрармиз.

https://t.me/shmirziyoyev/4266
Attached file
Bankvabiznes.uz 6 Jul, 20:18
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 6 Jul, 19:46
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 29 Jun, 13:25
Марказий банк “Агробанк” ва Халқ банкини жаримага тортди

Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар доирасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида “Агробанк” ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ушбу банклар томонидан қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда, мижозларнинг ҳисобварақларига маблағ киритиб қўйганлик учун комиссия тўловлари ундирилган, омонат шартномаси шартларига банк томонидан бир томонлама ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи кўзда тутилган. Шунингдек, банкларнинг ахборот стендларида нотўғри ва аҳамиятсиз (долзарб бўлмаган) маълумотлар жойлаштирилган, кредит шартномаси шартларига амал қилмаган ҳолда, кредит тўловлари бўйича пенялар ҳисобланган ва бошқа қоидабузарликларга йўл қўйилган.

Шу муносабат билан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш билан бир қаторда ушбу банкларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 27 Jun, 11:23
Комил Алламжонов UzReport телеканалига берган интервьюсида медиа, журналистика соҳасидаги жуда долзарб бўлган масалаларни кўтарибди.

Мансабдор шахсларнинг йўл қўяётган хатолари, матбуотга чиқиб кетган аудиолар учун мансабдорларнинг нега жазоланмаётгани ҳақида гаплар бор. Кўришни тавсия қиламан.
Attached file
Bankvabiznes.uz 26 Jun, 19:07
​​​​Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.

@massmediauz
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 24 Jun, 11:21
❓2020 йил 17 мартдаги “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун билан 50 млн. сўмгача қарз олиш мумкин экан. Лекин банкка мурожаат қилсам, 10 млн. сўм олишингиз мумкин деб айтишди. Микроқарз олишнинг шартлари ва қоидаларини тушунтириб берсангиз. Масалан, мен 20 млн. сўм олиш учун қанча ойлик маош кўрсатаман, фоизи қанча, қандай ҳужжатлар керак бўлади ва ҳоказо?

✅“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга асосан микроқарз қарз олувчига 50 млн. сўмдан ошмайдиган суммада берилиши кўзда тутилган.

🔸Яъни мазкур 50 млн. сўм кредитнинг энг юқори чегараси бўлиб, банклар томонидан мижознинг молиявий ҳолати, тўлаш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда кредит суммаси мустақил белгиланади.

🔸Аксарият банклар томонидан мазкур кредитларни ажратиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, бунда банкка фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома) тақдим этилиши кифоя.

🔸Пандемия шароитида банклар томонидан масофавий банк хизматларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда жисмоний шахсларга онлайн тарзда микроқарз ва овердрафт кредити ажратиш тизими 13 та банкда йўлга қўйилган.

🔸Кредитлар бўйича тўловлар қиймати кредитларнинг муддати ва фоиз ставкасидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, 12 ой муддатга йиллик 24 фоиздан 20 млн. сўм микроқарз олсангиз, ўртача тўлов миқдорингиз 2 млн. сўм атрофида бўлиб, бошқа кредит қарздорликларингиз мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда, сизнинг ойлик даромадингиз 4 млн. сўмдан кам бўлмаслиги лозим. Яъни даромадингизнинг 50 фоизи қарзингизни қоплашга йўналтирилади.

#савол_жавоб
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 24 Jun, 11:14
❗️ Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

“Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6011, 19.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ:

⚠️ солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;

🔥 Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ Президентнинг қатор фармон ва қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.

‼️ Жумладан, Президентнинг ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги норма 2021 йил 1 январдан бекор қилинади.

✅ Фармон 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 24 Jun, 09:34
“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграция қилинади

Бу ҳақида “Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида кўрсатилган.

Унга кўра, 2020 йилда ушбу икки тизимни интеграция қилиш кўзда тутилган.
Bankvabiznes.uz 24 Jun, 06:42
❓Марказий банкнинг асосий ставкаси 15 фоизга пасайса ҳам нега тижорат банкларида фоиз ставкаси ҳамон юқорилигича қолмоқда? Бу айниқса, истеъмол ва ипотека кредитларида кўринмоқда. Бу ҳол Ўзбекистонда молиявий рисклар юқорилигидан даракми?

✅Тижорат банкларининг кредит ресурслари бўйича фоиз ставкалари ушбу ресурсларнинг қиймати ва кредитга бўлган талаб даражаси билан боғлиқ. Бугунги кунда иқтисодиётда узоқ муддатли ресурслар бўйича танқислик мавжуд. Шу билан бирга, йиллар давомида йиғилиб келган кредит чанқоқлиги сўнгги икки йилда юзага чиқди. Бу ўз навбатида, фоиз ставкаларининг ошишига олиб келди.

🔸Таъкидлаш жоизки, яқинда бўлиб ўтган Бошқарув йиғилишида кредитлар бўйича фоиз ставкаларини мақбул даражасигача пасайтириш бўйича ҳам алоҳида макропруденциал механизм тасдиқланди ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича мақбул ставка 21 фоиз этиб белгиланди.

🔸Албатта, янги механизмни амалиётга жорий этилиши, инфляция даражаси пасайиб бориши ва иқтисодиётда узоқ муддатли пуллар кўпайиб бориши миллий валютадаги ресурслар нархларининг арзонлашишига ва кредитлаш бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади.

#савол_жавоб
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 24 Jun, 06:00
⚡ Профилактика муносабати билан Тошкент шахар, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси худудларида айрим Халқ банки банкоматлари хизмат курсатишида 2020 йил 24-29 июнь кунлари узилишлар кузатилиши мумкинлиги тугрисида хабар берди
Bankvabiznes.uz 20 Jun, 12:47
Тошкентда 3 млн. АҚШ доллари миқдорида “Bitcoin” савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди.

У 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келгани, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 20 Jun, 06:05
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 миллиард доллардан ошади

Биринчи чоракда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2,8 фоизга ўсиб, 25,1 миллиард долларга етди. Ундан давлат қарзи 15,8 миллиард долларни, хусусий сектор қарзи эса 8,6 миллиард долларни ташкил этмоқда.

1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 25,1 миллиард долларни ташкил этмоқда, йил бошига нисбатан 2,8 фоизга ёки 692 миллион долларга ўсди.

https://cbu.uz/oz/publications/balance-of-payments/
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 19 Jun, 21:05
The Bell : Тинкофф мессенжерни ишга туширади

- Бу банкнинг супер иловаси фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади

- Хозирда мессенджер ишчилар томонидан синовдан ўтказилмоқда

- Кейинги бир неча ҳафта ичида у барча фойдаланувчиларда пайдо бўлади

- Унда файлларни, тўловларни ва аудио хабарларни юбориш мумкин бўлади
Bankvabiznes.uz 19 Jun, 21:04
The Bell : Тинкофф мессенжерни ишга туширади

- Бу банкнинг супер иловаси фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади

- Хозирда мессенджер ишчилар томонидан синовдан ўтказилмоқда

- Кейинги бир неча ҳафта ичида у барча фойдаланувчиларда пайдо бўлади

- Унда файлларни, тўловларни ва аудио хабарларни юбориш мумкин бўлади
Bankvabiznes.uz 19 Jun, 15:33
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар

🔸Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2020 йил 15 июнь ҳолатига кўра, қарийб 2,4 трлн. сўм миқдорида ресурс маблағлари шакллантирилди.

🔸Ушбу маблағлар аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан (1,5 трлн. сўм) ҳамда жорий йилда ажратилган жамғарма ва фондлар маблағлари ҳисобидан (0,9 трлн. сўм) шакллантирилди.

🔸Инқирозга қарши чора-тадбирлар доирасида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида ажратилган кредитларнинг 1,1 трлн. сўмлик тўловлари муддати узайтирилди.

🔸Мазкур ресурслар ҳисобидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 51 200 та лойиҳага жами 1,7 трлн. сўм, жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 40 500 та лойиҳага 1,2 трлн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

🔸 Бугунги кунда тижорат банкларида жами 617 млрд. сўм, шу жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 266 млрд. сўм миқдорида ресурс маблағлари мавжуд. Ушбу маблағлар лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг ҳудудий филиалларига йўналтирилган.

Батафсил қуйидаги жадвалда

🔸Шунингдек, ҳудудларда мавжуд маблағларнинг ўзлаштирилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан яна 500 млрд. сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.

#кредит
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 18 Jun, 18:02
davletovuz'dan repost
#тарих

“Омонатчилар! Омонат кассаларидан топшириқларингизни диққат билан ва тез бажаришларини талаб қилингиз”. 1934 йилги тарғибот плакати.
Bankvabiznes.uz 18 Jun, 16:03
Жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари тўғрисида қисқача шарҳ

🔸2020 йил 5 ойи давомида
тижорат банклари томонидан 23 438 нафар жисмоний шахсларга 3,5 трлн. сўм миқдорида (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 трлн. сўмга кўп) ипотека кредитлари ажратилган.

Батафсил ушбу ҳаволада

#ипотека
To‘liq o‘qish
Bankvabiznes.uz 18 Jun, 15:24
Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади

2020
йилнинг 1 августидан Мажбурий ижро бюросининг газ, электр энергия, ва чиқинди ундириш бўйича функциялари тугатилади. Ушбу функциялар тугатилиши муносабати билан бюронинг штат бирликлари қисқартирилади, фаолияти оптималлаштирилади.
Bankvabiznes.uz 18 Jun, 15:17
Телеграм Россияда блокдан чиқарилади

Роскомнадзор Бош прокуратура билан келишилган ҳолда Телеграмни блокдан чиқаради, деб хабар берди kommersant.ru