🇻🇳ХИТОЙ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚАШШОҚЛИКНИ ЕНГДИ ?
▪️2021 йил 25 феврал куни ХХР раиси Си Цзиньпин: «Қашшоқликка қарши курашаётган Хитой узил-кесил ғалаба қозонди, сўнгги 8 йилда деярли 100 миллион киши бу ботқоқдан чиқариб олинди» - дея эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, қишлоқларда яшовчи 98,99 миллион аҳоли сўнгги 8 йилда қашшоқлар сафидан чиқарилган, камбағал туманлар рўйҳатини 832 уезд ва 128 мингта қишлоқ тарк этган. Камбағалликка қарши курашиш сиёсати бошланган 1970 йилларнинг охирларидан бери қишлоқларда яшовчи 770 миллион фуқаро қамбағаллар сафини тарк этган.
☑️Хитой бунга қандай эришди? Буни учта асосий омили мавжуд:
Биринчиси, Хитой коммунистик партиясининг (ХКП) кучли раҳбарияти. Хитой социалистик давлат ҳисобланади. 2012 йилдан бери ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб, 255 000 та меҳнат бригадаларини ва 3 млндан ортиқ қишлоқ хўжалиги мутахассисларини танлаб олиб, камбағал ҳудудларда ишлаш учун «қашшоқликка қарши кураш майдони»га жўнатди. Улар энг баланд тоғларга чиқишди, энг хавфли йўлларни босиб ўтишди, энг чекка қишлоқларга ташриф буюришди, энг камбағал уйларда яшашди ва одамларни қашшоқликни йўқ қилиш учун ҳаракатга ундадилар. Уларга «Мен Коммунистик партия аъзоси сифатида қашшоқликка курашишим керак» - дея ўргатишди.
Иккинчиси, халқ учун йўналтирилган ёндошувни тарғиб қилиш. Партиянинг шиори «Мамлакатни бошқаришнинг йўли халқни бой қилишдан бошланади» бўлиб, у ҳамиша халқ тарафида бўлиб, халққа сидқидилдан хизмат қилишни, халқ фаровонлигини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи сифатида қабул қилиб, камбағалларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга эътибор қаратади. Сўнгги саккиз йил ичида ҳукумат бу йўналишга 1,6 триллион юань инвестиция киритди. Қашшоқликка қарши курашиш мақсадида микромолиялаш учун 710 млрд. юань ва қайта молиялаш учун 668,8 млрд. юандан ортиқ маблағлар ажратилди. Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламларига манзилли ёрдам кўрсатиш учун 9,2 триллион юань миқдорида молиявий кредитлар ажратилди. Ҳукумат ривожланган ҳудудларга камбағал ҳудудларни қўллаб-қувватлашда ёрдам берди ва ҳудудлардаги кадрлар, капитал ва технологиялар оқимини мувофиқлаштирди.
Учинчидан, бошқарувнинг тўғри сиёсати ва тамойиллари. Ўзининг маҳаллий шароитларидан келиб чиққан ҳолда, «хитойча» хусусиятлари билан қашшоқликни камайтириш йўлини танлади:
▪️Кам таъминланганларнинг ғайрати, ташаббуси ва ижодкорлигини уларнинг ички мотивациясини рағбатлантириш учун сафарбар қилиш. Уларга «Қийинчилик бошқаларни мағлуб этишда эмас, балки ўзини мағлуб этишдадир» тамойили сингдирилди. Қашшоқликдан қутулиш учун «мафкуравий қашшоқлик»дан халос бўлиш, халқ оммасига ўз тақдирини ўз қўли, собит иродаси билан ўзгартиришга эътибор қаратилди. Ҳозирда собиқ камбағаллар: «Энди биз кутиб, томоша қилиб ўтирмаймиз. Ишлаймиз ва биз албатта яхши ҳаётга интиламиз. Ҳаёт мени ўзгартирди, мен эса ҳаётни ўзгартирдим» руҳида яшайди.
▪️Мақсадли ёрдам ва ривожланиш йўли билан қашшоқликни бартараф этиш. Ёрдам олувчиларни мақсадли бошқариш, ресурсларни тўғри тақсимлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, ҳар бир қишлоқ, ҳар бир оила ва ҳар бир инсон учун индивидуал ёндашувларни амалга ошириш. «Ҳар бир ёшга ҳаётда ўзини намоён қилиш имкониятини бериш учун таълимга эътибор беринг, шу билан қашшоқликнинг авлоддан авлодга ўтишини тўхтатинг!» сиёсати олиб борилди.
▪️Ҳақиқатга интилиш ва прагматизм. Қоғозбозлик, расмиятчилик ва бюрократизмга қатъий қарши кураш олиб борилди. Кам таъминланган аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун амалий ёрдам учун барча чоралар кўрилди.
☑️Қашшоқлик инсоният жамиятининг сурункали касаллиги бўлиб, глобал тараққиёт ва бошқарувга тўсқинлик қилади. Хитой ислоҳот ва очиқлик сиёсатини бошлаганидан бери 770 миллион камбағал одам қашшоқликдан қутулган, бу эса ҳозирги даврда дунёнинг бадавлат аҳолисининг 70% дан ортиғини ташкил этади. Хитой бу натижага БМТнинг 2030 йилга қадар қашшоқликни қисқартириш ва барқарор ривожланиш дастурида кўрсатилган муддатдан 10 йил олдин эришди.
Демак, биз ҳам кўп масалаларда тўғри йўлда кетмоқдамиз!
Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 @bank24uz