Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЭРТА БАҲОР ЭРИДИ АРАЗ
Эрта баҳор...
Новдаларда қор,
Ярашмаган кийимдек абгор.
Ўртамизда турган совуқ сўз,
Ҳаддан ошган қордайин маккор.
Телефонлар
Шодликдан янграр,
Қафасларга сиғмас "жиринг" лар.
"Қаерларда юрибсан", деган
Сирли лаҳза, бир савол инграр.
Лочин қушдай
Қанотин ёзиб,
Ғурбатларни қолдириб, ўзиб.
Шамолдайин эшик қоққанда,
О, нигоҳлар кетганди озиб.
Шинамгина
Шайдо ресторан,
Икки нигоҳ тўқнашдик аранг.
"Сени менга қайтарди Худо
Ўлгунимча севаман фаранг".
Бахтни туйдим
Меҳр ўпган кун,
Ютолмади зулмат,узун тун.
"Ҳаётим" деб ном олди маҳсус,
Қорларимни кураган қуюн.
Шукур айтдим,
Айтмоғим бир фарз,
Баҳор ғолиб,гўзалдир фараз.
Новдаларни чайиб ичган кун,
Дил гуллади,эриди араз.
Эрта баҳор..,Эриди араз...
Барно Султон 2018
@bahtlim
Эрта баҳор...
Новдаларда қор,
Ярашмаган кийимдек абгор.
Ўртамизда турган совуқ сўз,
Ҳаддан ошган қордайин маккор.
Телефонлар
Шодликдан янграр,
Қафасларга сиғмас "жиринг" лар.
"Қаерларда юрибсан", деган
Сирли лаҳза, бир савол инграр.
Лочин қушдай
Қанотин ёзиб,
Ғурбатларни қолдириб, ўзиб.
Шамолдайин эшик қоққанда,
О, нигоҳлар кетганди озиб.
Шинамгина
Шайдо ресторан,
Икки нигоҳ тўқнашдик аранг.
"Сени менга қайтарди Худо
Ўлгунимча севаман фаранг".
Бахтни туйдим
Меҳр ўпган кун,
Ютолмади зулмат,узун тун.
"Ҳаётим" деб ном олди маҳсус,
Қорларимни кураган қуюн.
Шукур айтдим,
Айтмоғим бир фарз,
Баҳор ғолиб,гўзалдир фараз.
Новдаларни чайиб ичган кун,
Дил гуллади,эриди араз.
Эрта баҳор..,Эриди араз...
Барно Султон 2018
@bahtlim