АДАШМАЯПМАНА?!
Ўзининг ўн бир нафар боласи камлик қилгандек, кўчада қолган яна бир болани асраб олган, ҳамма фарзандларини олий маълумотли, уйли-жойли қилган бобомга битта арава ҳам берилмаган. Лекин кўз тегмасин, учта ўқи бир нишонга тасодифан тегиб қолган шоввозга “Кобальт”, оламшумул машҳурлик...
• Умри китоб йиғиш билан ўтган, ўқитувчилиги туфайли юзлаб, балки минглаб шогирдларини китобга ошно қилган, ўзи мингта китобни аниқ ўқиб тугатгани етмагандай етмишга яқинлашганда ҳам ҳануз китоб титкилайдиган отам ҳали бир “Запорож” мингани йўқ (не тонгки ўзим ҳам олиб беришга шошмай турибман). Аммо кўз тегмасин, тўртта китоб мазмунини ағдар-тўнтар қилиб айтиб берган болага “Спарк”!
• Талабалигимдан ишлаганман. Уйланишда, биринчи уйимни олишда қанча югурганимни, қарзлар олиб, қанчалик сарғайганимни ўзим биламан. Бу қарзларни узиш учун суткалаб ишлаганим эсимда. Минг шукр, турар-жой масаласини ҳал қилдим, нафақат сўровчига, балки берувчига ҳам айландим.
Бироқ, қилган иши Сурияга бориб каллакесарларнинг кўнглини хушлаш бўлган, бир эмас етти эр кўрган, ҳар биридан биттадан бола етаклаб келган (алоҳида таъкид: болаларда заррача айб йўқ, уларга нисбатан эмас бу фикрлар) жувонга тантанали равишда бепул (!) уй топширилса, яна бу уй мен ва мен каби солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан бўлса (молия манбаси шу халқ эмаслигини билсангиз, айтинг), мен қайси деворга бошимни урай?
• Маликалик вақтида давлат ичида давлат яратиб олган, пойида ҳокимлару халқ артистлари тиз чўккан, шу юртдан юлқиб йиққани камида 2-3 млрд долларлиги расман тасдиқланган, дунёнинг турли бурчагидан кошоналарни қаторлаштириб ташлаганга 5 (беш, пять) йил озодликни чеклаш (!) жазоси тайинланган. Яна бу жазо вақти-вақти билан уй қамоғига алмаштирилади, янгам ошхонада тансиқ таомлар қилишни интернетда кўрсатиб яйрайдилар, қамоқда ҳам еганлари олдида, емаганлари кетида... Энди тўхтаб туринг.
Ҳали ҳеч ким осмоннинг мусаффолигига заррача шубҳа қилмаган 2005 йилларда “Йўқ ҳақида бадиҳа” битиб, халқ оч қолаётгани, иқтисоддаги муаммоларни ечиш кераклигини ёзган, шунда ҳам сиёсатга қаттиқ тегмаган ҳамкасбим ўн йиллаб Жаслиқ тузини тотди (фактларда қисман хато қилишим мумкин, лекин умумий мазмун ўзгармайди). Куйиб кетган онаси бу орада узилганини қўйинг, қизи тасодифан (!) аварияга учраб ўлганида қабрига бир сиқим тупроқ ташлашга рухсат берилмаганини тушуниш учун ақл беринг менга. Энг алам қиларлиси бу мақоладаги гаплар тўғрилигини ўша пайт ҳам ҳамма биларди, кейинчалик аксарияти расман тасдиғини топди ҳам. Лекин бирор киши ўша журналистдан бир оғиз узр сўрашни лозим топганидан мен бехабарман. Хориж сингари компенсациянику қўяверинг...
• Ҳокимбуваларнинг бири бир миллион, иккинчиси 400 минг доллар олгани расман эълон қилингани, кейин негадир бири бўйича суд масаласи деярли унутилаёзгани, иккинчиси 400 минг олмагани, аксинча берган жабрдийда бўлгани исботини топгани учун 5 (беш, пять) йилга қамалгани, катта эҳтимол билан яқинда амнистия масаласи кўрила бошлашини ҳаммамиз биламиз.
Юзи меҳнат ва дашномлардан тиришиб кетган, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача уни аёвсиз сўкиш ҳуқуқига эга бўлган мактаб директорининг 100-200 доллар пора билан тушаётганини, қўлга олишда бир вақтнинг ўзида иштирок еттита ташкилот тасдиқлаб, шу онда айбдорга айлантириб, халққа сазойи қилиб, коррупцияга қарши курашдек улуғ кампания доирасида 7 йилга кесиб юборганларида мен жинни бўлмай ким жинни бўлсин?!
(Истасангиз, давоми бўлиши мумкин...)
© Abror Zohidov
👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING