" Аълам" жоме масжиди.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


O‘MI Andijon viloyati Oltinkol tumani "A‘lam"jome masjidi imom-hatibi Bohodirjon domla kanali.

https://www.facebook.com/profile.php?id=100045863821599

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

❓1536-CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ОФИЯТ СЎРАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#Кун_ҳикмати

Инсон агар ҳар куни: динимни, ўзимни, амалимнинг хотимасини, уйимни, аҳлимни, молимни, яқинларимни ва Аллоҳ таоло менга ато этган жамики неъматларини омонатни зое қилмайдиган зот - Аллоҳ таолога топширдим деса, албатта Аллоҳ таоло уларни Ўз паноҳида асрайди.

(Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий)

https://t.me/bahodirjon_domla_86


#мақола #ризқ

РИЗҚ - АЛЛОҲДАН!

Бир аёл радиодаги жонли эфирга қўнғироқ қилиб, Аллоҳ унга ёрдам беришини айтиб мурожаат қилди. Бу эшиттиришни эшитиб турган бир мансабдор аёл билан ҳазиллашмоқчи бўлди.
Радиога телефон қилиб аёлнинг манзилини олди. Ёрдамчисини чақириб: “Ҳозир бозорлик қилиб мен берган манзилга олиб борасан. У ерда бир аёл чиқади. Унга олган нарсаларингни берасан. Аёл ким берганини сўраса шайтон бериб юборди деб айтасан” деди. Ёрдамчи ўша манзилга у бу харид қилиб келди. Аёл киши олиб келинган нарсаларни мамнуният билан олиб қолди. Ёрдамчи ҳайрон бўлиб “Бу нарсаларни ким бергани сени қизиқтирмайдими?” деб сўради. Шунда аёл: “менга ким бергани билан ишим йўқ. Бир нарсани яхши биламан, Аллоҳ буюрса шайтон ҳам бўйсунади” дея жавоб қилди.

Акбаршоҳ Расулов таржимаси.
https://t.me/bahodirjon_domla_86


#мақола #ризқ

РИЗҚ - АЛЛОҲДАН!

Бир аёл радиодаги жонли эфирга қўнғироқ қилиб, Аллоҳ унга ёрдам беришини айтиб мурожаат қилди. Бу эшиттиришни эшитиб турган бир мансабдор аёл билан ҳазиллашмоқчи бўлди.
Радиога телефон қилиб аёлнинг манзилини олди. Ёрдамчисини чақириб: “Ҳозир бозорлик қилиб мен берган манзилга олиб борасан. У ерда бир аёл чиқади. Унга олган нарсаларингни берасан. Аёл ким берганини сўраса шайтон бериб юборди деб айтасан” деди. Ёрдамчи ўша манзилга у бу харид қилиб келди. Аёл киши олиб келинган нарсаларни мамнуният билан олиб қолди. Ёрдамчи ҳайрон бўлиб “Бу нарсаларни ким бергани сени қизиқтирмайдими?” деб сўради. Шунда аёл: “менга ким бергани билан ишим йўқ. Бир нарсани яхши биламан, Аллоҳ буюрса шайтон ҳам бўйсунади” дея жавоб қилди.

Акбаршоҳ Расулов таржимаси.
https://t.me/bahodirjon_domla_86


#кун_ояти

إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا.

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

https://t.me/bahodirjon_domla_86


🌹Бугун , Шанба
  08- Февраль,          2025 йил
  09- Шаъбон,            1446 йил

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?


​​ГИЛВАТА ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1550-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл гилвата ейиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда тупроқ ейиш таъқиқланади. Гилвата ҳам ер жинсига оид бўлгани учун уни ейиш ҳам дуруст эмас. Фанда гилвата таркибида оғир металл тузлари, мишьяк ва қўрғошин каби организм учун зарарли элементлар, моғор замбуруғлари ва бошқа инфекциялар аниқланган. Аммо баъзи уламолар аҳён-аҳёнда оз миқдорда еса, зарари йўқ дейишган. Чунки лой, тупроқ, кесакни ейишнинг ножоизлиги танага зарар бергани сабабидандир. Аммо кўп ейиш ёки танага зарар берадиган миқдорда ейиш дуруст эмас. Шу боис гилвата егиси келаётган ҳомиладор аёл аввало, шифокорларга учраб, уларнинг тавсияси билан иш кўриши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​“МОМА ОШИ” БОР НАРСАМИ?
#бидъат

❓1549-CАВОЛ: Биз томонларда “Мома оши” деган маросим бор. Айрим жойларда “Мома гўжа” деб ҳам айтилар экан. Бу маросим асосан фолбинлар иштирокида бўлиб, фолбин тузалмаётган бемор учун товуқ сўйдириб, унинг қонини беморнинг юзи ва бошқа ерларига суртади. Шундан кейин унинг гўшти пиширилиб, фолбин меҳмон қилинади. Шундай маросим ўтказишнинг гуноҳи қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай маросим ўтказиш катта гуноҳдир. Чунки фолбинлар билан алоқа қилиш, уларнинг сўзини тасдиқлаш кишининг иймони учун ўта хатарли иш. Бунинг устига ҳар қандай ҳайвоннинг қони нажосат ҳисобланади. Уни истеъмол қилиш, танага суртиш дуруст эмас.
Динимизда беморни тиббиёт ёрдамида ёки Қуръон ўқиб дам солиш, гоҳида эса ҳар иккисини бирданига қўллаш билан даволаш эътироф этилади. Фолбинларнинг ножоиз амаллари билан даволаниш қатъиян ман қилинади.
Фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканини ҳар бир мусулмон билиб олмоғи лозим. Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
“Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва умматнинг ижмосига хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (“Ақидатут-Таҳовия” китоби). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 БЕРУВЧИ УНИНГ ЎЗИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим  бизлардан фақирлик;
торлик; ғамни кетказишини;
Аллоҳим жонимиз; аҳл ➖ оиламиз
динимизни асрашини;
Аллоҳим кенг ризқ, неъматга  шукур қилиш  қилиш;
узоқ умр билан бахтиёр қилишини;

Аллоҳим жаҳаннам оташи
ҳасадчиларнинг кўзи, адоватдан  асрашини сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати Барокати Марҳамати Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Соллаллоҳу ъала Набиййина Мухаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Амийн.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин.

https://t.me/bahodirjon_domla_86


НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.



https://t.me/bahodirjon_domla_86


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БЕРУВЧИ УНИНГ ЎЗИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#Дуо

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).


https://t.me/bahodirjon_domla_86


#Кун_ҳикмати

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб:

- “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

- “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир.

Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.

Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар.

Имом Табароний ривояти

https://t.me/bahodirjon_domla_86


​​ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.


🌹Бугун , Жума
  07- Февраль,          2025 йил
  08- Шаъбон,            1446 йил

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹
🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?


« Намоз вақтлари»
Аълам жоме масжиди

07 - Февральдан
11 - Февральгача

Бомдод          06 : 00  -  06 : 35
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  16 : 00  -  16 : 10
Шом                17 : 50  -  17 : 50
Хуфтон           19 : 25  -  19 : 40

https://t.me/bahodirjon_domla_86


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


КУМУШДАН ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

❓1548-CАВОЛ: Тилла ёки нақд пулим йўқ. Аммо 600 грамм кумушим бор. Шу кумушдан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кумушнинг нисоби икки юз дирҳам, яъни 595 граммга тенг. Кимда шу ва шундан кўп миқдордаги кумуши бўлиб, бир йил ўтган бўлса, қирқдан бирини закот сифатида беради. Тилла ва кумушда қиймат эмас, вазн ҳисобга олинади. Шу сабабли кумушнинг нархи закот нисобига етмаслиги мумкин, аммо вазн жиҳатдан етгани учун закот берилади. Закот беришда, кумушнинг ўзидан ёки қийматидан берса ҳам бўлади (“Бадоъиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.