Польшанинг Познань шаҳридаги Археология музейида "
Ипак йўли бўйлаб. Ўзбекистон – Леон Барщевский изидан" мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда музей ходимлари, тарихчилар, Марказий Осиё бўйича тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Познан шаҳри фаоллари иштирок этди.
Тадбир Леон Барщевскийнинг юртимиз тарихига оид ноёб фотосуратлари ва замонавий Ўзбекистонга доир фотосуратлари орқали мамлакатимизнинг бой тарихи, маданияти ва қадимий обидалари билан иштирокчиларни яқиндан таништириш мақсадида ўтказилди.
Тадбир давомида Янги Ўзбекистон ва унинг тарихий шаҳарларининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган маърузалар тингланди.
Маърузаларда, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги тарихий алоқалар, жумладан, замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшовчи поляклар тақдири ҳақида сўз юритилди.
https://t.me/b_s_jurnal_uz