Азизбек Абдувалиев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистон вазирлик ва идоралари делегацияси меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Россияга йўл олди.

Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.


Риштон манзаралари

Ҳар гал шу туманга келганимда албатта ҳайратланиш учун манзиллар ва кишилар топилади...


⚡️Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси эълон қилинди

Унга кўра, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади.

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.

Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


🇺🇿🇸🇦 Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.


“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи каналларнинг 90 фоиз аъзоси мактаб ўқувчилари” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи

Наманганда автомобилларни ижарага бериш йўналишидаги ижтимоий тармоқ гуруҳ ва каналларининг аксарият аъзолари мактаб ўқувчиларидан иборат. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Мансур Газиев маълум қилди, дея хабар беради “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев.

“Бот-бот тилга олинаётган ‘Наманган езда’ каналининг аудиториясини таҳлил қилдик. 3200 нафар аъзосидан бор-йўғи 150 нафарга яқини автомобилларни ижарага берувчилар, қолган 90 фоизи вояга етмаганлар, асосан мактаб ўқувчилари”, дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи.

Батафсил: https://daryo.uz/k/2025/04/26/namanganda-avtomobillarni-ijaraga-beruvchi-kanallarning-90-foiz-azosi-maktab-oquvchilari-viloyat-yhxb-boshligi


Дубайда 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

@TIVmatbuot


2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), "Ўзавтосаноат" АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Энг юқори ижобий ўсиш “Uzbekistan Airways” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28 балл), Кинематография агентлиги (30 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл) қайд этган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг Покистонга оқимини тўсиб қўйди

Бу ҳолат 1960 йилда Ҳинд дарёси сувлари бўйича тузилган битимдан кейин илк бор юз бермоқда. Ўша пайтда томонлар сиёсий зиддиятларга қарамай, сув ресурсларини тенг тақсимлашга келишиб олган эди.

Покистон бу ҳаракатни уруш эълон қилиш деб баҳолади.


«Владимир, тўхта!» — Трамп Киев ўққа тутилишидан кейин Путинга мурожаат қилди

АҚШ президенти Truth ижтимоий тармоғида камида тўққиз киши ўлимига олиб келган ҳужумдан «нороозилиги»ни айтган.

«Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан мамнун эмасман. Бунинг кераги йўқ эди ва жуда бемаврид бўлди. Владимир, тўхта! Ҳар ҳафтада беш минг аскар нобуд бўлмоқда! Кел, тинчлик келишуви тузайлик!» — дейилган хабарда.


Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли барча стоматология поликлиникалари тўлиқ хусусийлаштирилади.

Рўйхатга кўра, Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва бошқа вилоятлардаги болалар ва катталарга мўлжалланган стоматология муассасалари 100% акция пакети билан сотувга қўйилади.

Фармонга асосан, вазирларнинг хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик масалалари бўйича алоҳида ўринбосарлари бўлиши ҳам белгиланган. Уларнинг рўйхати 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим.


Гулнора Каримовага тегишли Швейцарияда мусодара қилинган маблағлардан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилди.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.

Жами 131 млн долларни қайтариш бўйича келишувга эришилган.

Айни пайтгача тушган 87 млн доллар соғлиқни сақлаш ва таълимга йўналтирилган — ҳар бирига 43,5 млн доллардан.


Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил этишга мораторий жорий қилинади;

➖ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан кўчмас мулк сотиб олиш, давлат функциясига ва давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган корхоналарни ташкил этиш ташаббуси билан чиқишга йўл қўйилмайди;

➖ бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

➖ 2025 йил 1 майга қадар вазирлик ва идоралар раҳбарларининг хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик масалалари билан шахсан шуғулланадиган ўринбосарлари рўйхати тасдиқланади.


Италия ҳукумати раҳбари Жоржа Мелони 25-26 апрель кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Учрашув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Мелони 27 апрель куни Остонада «Марказий Осиё — Италия» биринчи саммитида иштирок этади.


Рим папаси Франциск вафот этди

Католик черкови пешвоси 88 ёшда эди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Дарё” репортажи: “Узум кони фойда, ҳатто баргини ҳам сотяпмиз”. Ток баргини экспорт қилаётган наманганликлар ҳикояси

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида экспортнинг янги тури — узум баргини хорижга сотиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Ток барги тайёрловчиларнинг айтишича, мавсум пайти маҳалладаги аксарият хонадон шу иш билан машғул. Битта барг ўртача 40-50 сўм баҳоланади. Баргнинг ўзидан йилига 20-30 миллион сўм даромад олаётган хонадонлар, томорқа эгалари ва фермерлар бор.

Бу барглар Тошкент шаҳри ва воҳа вилоятларига сотилади, охирги пайтларда хорижга — Россия, Қозоғистонга ҳам олиб кетишяпти. Ток барги асосан дўлма ва коватаки учун ишлатилади, уй бекалари, ошхона ва ресторан эгалари унинг асосий харидорлари ҳисобланади.

Батафсил: https://daryo.uz/k/2025/04/20/daryo-reportaji-uzumning-turgan-bitgani-koni-foyda-ekan-hatto-bargini-ham-chetga-sotyapmiz

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.