ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРИМИЗ – АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН
Аҳолини иш билан таъминлаш, ҳудудларда камбағалликни камайтириш энг долзарб вазифалардан саналади. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур масалаларда масъулларга тизимли топшириқлар берилиб келинмоқда. Бир қатор саноат корхоналари, шунингдек хусусий секторда олиб борилаётган инвестицион лойиҳалар ҳам аввало, айни шу муаммоларни самарали ҳал этиш билан боғлиқ.
“Кармана голден эгс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бугунги кунда йирик инвестицион лойиҳа – ҳар бирида 70 минг бош парранда боқиш имконини берувчи тўртта қўшимча бинолар – янги типдаги паррандачилик мажмуаси қуриш ишлари жадал давом этяпти. Бундан ташқари тухумларни сақлайдиган омборхона ҳамда замонавий офис барпо этиш ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун Туркия давлатидан бир миллион 585 минг АҚШ доллари қийматидаги парранда сақлаш жамланмаси ҳамда тухум саралаш ускуналари олиб келинди. Мазкур саъй-ҳаракатлар “Жаҳон” банки кредит линияси асосида олиб бориляпти.
Бугунги кунга қадар офис биноси тўлиқ қуриб битказилган бўлса, қўшимча блокларнинг деворларини тиклаш ишлари ҳам якунига етказилди. Карантин даврида ҳам тегишли қоидаларга тўла амал қилган ҳолатда қурилиш ишларини давом эттирдик. Айни пайтда белгиланган вазифалар бир маромда олиб бориляпти. Қурилишда ишлатилаётган айрим маҳсулоталр шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилаётгани иш суръати сусаймаслигини таъминламоқда. Йил якунига қадар мазкур объектимиз қуриб битказилса, бу ерда 100 нафар кишини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.
Яқинда ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессиясида ҳам депутатларимиз томонидан айни шу вазифалар –аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоятда амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар кўриб чиқилган эди.
Бугунги кунда вилоятимизда 263 066 та оила мавжуд ва уларда бир миллион 7487 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирги пандемияга қарши карантин даврида вилоятдаги барча оилаларнинг шарт-шароитлари ўрганиб чиқилди. Натижада, жами 16 398 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 13 755 таси камбағал ва 2 643 таси пандемия даврида ишсиз қолган оилалар саналади. Юқоридаги муаммолардан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида энг муҳим иккита йўналишда ишларни ташкил этиш белгилаб олинди.
Бир сўз билан айтганда, юртимизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш аввало, ҳудудларда корхоналар сонини кўпайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларини инновацион ечимлар асосида ташкил этиш билан боғлиқ. Замонавий саноат мажмуаларимиз эса биз кўзлаётган бугунги натижаларга эришишда муҳим пойдевор бўлади.
Бизни кузатиб боринг👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich
Батафсил: 👇👇👇
http://navoitoday.uz/investitsion-loji-alarimiz-a-oli-bandligini-taminlash-uchun.html