Кетдикми?


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Азизанинг саёҳат блоги:🇮🇳🇨🇳🇰🇿🇺🇸🇰🇷🇹🇷🇦🇿
@qurbonova_a
Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Операторларимиз камераси 8 кг, штативи 8 кг ва яна бошқа техникалар билан 20 кг юк доимий кўтариб юришади.

#уларменингқаҳрамоним


Ғалаба боғи ва монументи. Озарбайжон ерларини озод қилишдаги ғалабани муҳрлаш, урушда қаҳрамонона жанг қилган аскар ва офицерлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган.


Боку футуристик бинолари билан ўзига хос. Биздан кўра дарахт кўпу лекин яшил катта боғлар кўрмадим, бино ва асфальт кўп. Балки биз яшил ҳудудлардан юрмагандирмиз.


Каспий шўрваси ван лав🩷


15+ интервью.

Ўзбекистонга борган борки, ошимизни эслаб ўтади.


Сен Лондонга бормасанг, Лондон сенга келади


Оилам билан Бокуга хотиржам келмасак бўлмайди. Эски шаҳарни эшигининг тагида овқатландигу қайтдик.


Кеча 21:30 да обед қилдик) Ичкери шаҳарда “Қайнона” фильми номига атаб очилган кафедан сурат. У ер лиқ тўла экан, биз “Сеҳрли тандир” кафесига кирдик. Компотидан тортиб нонигача, палови, шўрвалари, оддий ачичук салатигача, умуман ҳамма нарсаси жуда мазали. Кафе нонидан Бокуга келган кўп президентлар, машҳурлар татиб кўрган.

6 кишига 110 доллар бўлди.


COP29 конференциясига “меҳмонга келган” 16 метрли кит


Каспий денгизи ҳам бой берилган экан. Километларга чўзилган қирғоқларда нефть сизиб юрибди. Кечқурун денгизга қарасангиз, умуман еру осмон ажралмайди, қоп-қора йўқликни кўрасиз.


Биринчи марта Саидасиз сафарга кетяпман. Қизим учун бугундан катта бўлиш вақти бошланди. Илойим, иккаламизга ҳам хайрли бўлсин.


Кетдикми?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Онам 1 ойдан буён шифокор сифатида Ҳаж зиёратида хизматда эдилар. Видолашув тавофига борганларида Каъбапўш алмаштирилаётган экан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Светофор олдида “третий пол-хижра” лар кўп учрайди ва асосан тиланчилик қилади.
Нью Дели.


Уч авлод саёҳатга кетяпмиз.

Онам, ман ва дунё гўзали.

Ўзим ҳам биринчи бўлиб 8-синфда Ҳиндистонга боргандим. Саида ҳам Ҳиндистондан бошланди.

Эртага 1 ёшга тўлади. Илк туғилган куни сафарда ўтадиган бўлди.

Ҳиндистонда тўй бор, шунга кетяпмиз:)

Эсон-омон, соғ-саломат бориб келайлик.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Адашмасам, 17 йил аввал мейлагентимга бир одамдан запрос келган. Унда яшаш жойига Newcastle ёзилганди. Расмда эса бир йигит ҳабаш дўсти билан оғайни бўлиб турганди. Оо, Буюк Британияку деганман) ва дўстликни қабул қилганман.

Ҳозир биз 3 боланинг ота-онасимиз. Newcastle эса Фарғонадаги Янгиқўрғон эканини кўп ўтмай билганман😅

Видеода эса ҳақиқий Ньюкасл. Шаҳноза Соатова бу ҳангомани билардилар. Айлангани оилавий келинглар, деб жўнатдилар. Насиб. Оилавий, болалар билан борамиз.

2k 1 2 10 47

Адамиз шу кунларда Мюнхен- Германиядалар. Расм уларга тегишли.

Магазиндаги оддий қулайлик: ҳамма ўз оёқ размери ёзилган бўлимга бориб, истаган оёқ кийимни танлаб олади. Бошни қотириб, 35 (меники:)) размериз борми деб ўтирмайди)

Биздаям катта дўконлар шундай қилса бўларкан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўтган йили худди шу вақтда оилавий Деҳли ва Аграда бўлган эканмиз.

Жуда қисқа бизнес трип бўлсаям хўжайнимга Ҳиндистон ёқиб қолувди. Қишда кетдик яна деб қолармикинлар деб шу ерда эслатиб қўйяпман:)


Ҳа, қариганингда саёҳатга пулинг, вақтинг бўлиши мумкиндир, аммо ҳолинг бўлиши даргумон:)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу йил кўнгил Батумини истаяпти.

Айниқса Навбаҳор опанинг шу репортаждан кейин соя-салқин томонларга, Али ва Нино юртига кетгиси келяпти одамни.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.