#меҳнат
Декрет таътили тугамай ишга чиқиш мумкинми?
✅ Шунга кўра қизингиз ишга 126 кундан кейин эмас 70 кундан кейин чиқишга ҳақли.
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari
Декрет таътили тугамай ишга чиқиш мумкинми?
Assalomu alaykum. Men Namangan viloyatidanman. Farzandim maktabda o'qituvchi bo'lib ishlaydi. 2024 - yil 14- oktabrdan dekret ta'tiliga chiqdi. 26-oktabrda farzandi tug'ruq jarayonida vafot etdi. Qizim dekret ta'tili uchun pul olgan. Savolim: Qizim muddati tugamay ta'tildan ishga qaytishii mumkinmi.? Agar ishga qaytsa, ta'til pulini qaytarish kerakmi.? Dekret ta'tili 16 fevralgacha Muddatudan oldin ishga qaytishni qanday yo'l-yo'riqlar ibor? Javoblar ushun oldindan rahmat.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача 70 календар кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги ҳолатда қизингизга декрет пули берилади.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
➖ ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
➖ ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
Энди қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда — 70 кунга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.
✅ Шунга кўра қизингиз ишга 126 кундан кейин эмас 70 кундан кейин чиқишга ҳақли.
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari