Наманган вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида соатли иш тартиби бекор қилинди
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директорининг биринчи ўринбосари Ўткирбек Мамадалиевнинг таъкидлашича, бу ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва магистраль газ тармоқларида табиий газ босими меъёрга келтирилганлиги билан боғлиқ.
Наманган вилоятида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли табиий газ истеъмолининг ортиши ҳамда магистраль газ тармоқда газ босимининг пасайиши туфайли 2020 йил 7 ноябрдан вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.
Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда 100 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолият кўрсатмоқда.