NAMANGANCITY.uz | Наманган шаҳар ҳокимлигининг расмий канали

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
«Humo» пластик карталари билан боғлиқ вазият бўйича Халқ банки ҳамда «Humo» тўлов тизими изоҳ берди.

🏦 Халқ банки
. Республика махсус комиссияси қарори ижроси доирасида жорий йил май ойи бошидан буён Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи пенсия ва нафақа олувчиларга АТ Халқ банки томонидан жами 480 мингдан зиёд банк пластик карталари очилди. Шундан 353 мингтаси «Humo» ва 127 мингтаси «Uzcard» пластик карталаридир. Ўз навбатида, Пенсия жамғармаси томонидан пластик карталарга пенсия ва нафақалар учун 1,4 трлн. сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ молиялаштириб берилди.

Сўнгги уч кун давомида маблағларнинг пластик карталарга юкланиши ва пенсионерларимиз томонидан ушбу кунларда «Humo» пластик карталаридан нақд пул ечиш транзакция операциялари ҳажмининг ортиб кетиши натижасида эса «Ҳумо» тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда. Бу, ўз навбатида, Халқ банки филиалларида катта навбатлар пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Ҳозирги пайтда Халқ банки раҳбарияти пенсионерларнинг пластик маблағларини тезкорлик билан ечиб бериш чораларини кўрмоқда. Республика бўйича Халқ банкининг жами 879 та банкомати ишлаб турибди. Уларнинг 650 таси «Humo» банкомати бўлса, 229 таси «Uzcard» банкоматларидир.

Филиалларда навбатларнинг олдини олиш, пенсионерларимизнинг пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштиришларини тезлаштириш мақсадида қўшимча хизмат нуқталари ташкил этилмоқда. Шунингдек, вазиятдан келиб чиқиб, Халқ банки автомобилларида пенсионерларимизни ҳудудга яқин банкоматларга олиб бориб, уларга тегишли хизматлар кўрсатилмоқда ва улар ўз уйларига элтиб ҳам қўйилмоқда.

💳 «Humo» тўлов тизими. Ижтимоий тармоқларда барча нафақа олучиларнинг «Humo» карталарига ўказилиши тўғрисидаги хабарлар фаол тарқалмоқда. Аммо айтиш жоизки, қай турдаги картани чиқариш ва уни кимга беришга оид қарорлар банк фаолияти доирасида қабул қилинади. МБПМ карталарни фақатгина банк томонидан берилган буюртмадаги миқдорга асосланиб чиқаради.

Бугунги кунгача, Халқ банки маълумотига кўра, нафақа олувчилар учун жами 1 228 000 та карта чиқарилган, улардан фақат 391 000 таси, яъни 32 фоизи «Humo» карталаридир.

Карта эгалари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида МБПМ Халқ банки билан ҳамкорликда нафақа олувчи мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлар янада такомиллаштирилмоқда: банкоматлар ҳудудий қайта ўрнатилмоқда, қўшимча кассалар очилмоқда.
Xalq Banki | Rasmiy kanal
To‘lov tizimlarida yuzaga kelgan vaziyat bo‘yicha tushuntirish Respublika maxsus komissiyasi qarori ijrosi doirasida joriy yil may oyi boshidan buyon Toshkent va Nukus shaharlari hamda viloyatlar markazlarida istiqomat qiluvchi pensiya va nafaqa oluvchilarga AT Xalq banki tomonidan jami 619 mingdan ziyod bank plastik kartalari ochildi. Shundan 242 mingtasi “Humo” va 377 mingtasi “Uzcard” plastik kartalaridir. O‘z navbatida, Pensiya jamg‘armasi tomonidan plastik kartalarga pensiya va nafaqalar uchun 1,4 trln. so‘m miqdoridagi mablag‘lar to‘liq moliyalashtirib berildi. So‘nggi uch kun davomida mablag‘larning plastik kartalarga yuklanishi va pensionerlarimiz tomonidan ushbu kunlarda “Humo” plastik kartalaridan naqd pul yechish Tranzaksiya operatsiyalari hajmining ortib ketishi natijasida esa “Humo” to‘lov tizimida uzilishlar kuzatilmoqda. Bu, o‘z navbatida, Xalq banki filiallarida katta navbatlar paydo bo‘lishiga olib kelmoqda. Hozirgi paytda Xalq banki rahbariyati pensionerlarning plastik mablag‘larini tezkorlik…