NAMANGANCITY.uz | Наманган шаҳар ҳокимлигининг расмий канали

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

✅ Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

👉 математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

👉 математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

👉 имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади;

👉 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади;

👉 миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️ Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди. Мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш устувор йўналишлардан биридир. Қарорга кўра, ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этилади. Ихтисослаштирилган мактабларда мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни…