✅ Вақтинчалик тартибга кўра, рухсатнома қуйидаги автотранспорт воситаларига берилади: ⬇️
👉 озиқ-овқат маҳсулотларини (жумладан тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий (мулк, ишончнома ёки ижара ҳуқуқи асосида) автотранспорт воситаларига (дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади);
👉 умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган (курьер ва "доставка") автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий (мулк, ишончнома ёки ижара ҳуқуқи асосида) автотранспорт воситаларига (ходимлар учун фақат ҳар бир умумий овқатланиш корхонасига бир дона автотранспортга рухсат берилади);
👉 Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига.
❗️Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги ташкилотларнинг тегишли мурожаатномасига асосан рухсатномалар расмийлаштириб берилади:
👉 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналарга;
👉 “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси – гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчи ташкилотларга;
👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент – деҳқон бозорларининг ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига.
Махсус комиссиянинг кўрсатмасига асосан Адлия вазирлиги томонидан алоҳида рухсатномалар расмийлаштирилиши мумкин.