NAMANGANCITY.uz | Наманган шаҳар ҳокимлигининг расмий канали

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
Наманган шаҳрида ҳаракатланиш учун бериладиган махсус рухсатнома олиш тартиби

Ҳурматли Наманган вилояти фуқаролари!

2020 йил 30 март соат 06:00дан 20 апрель соат 00:01га қадар
вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида, шу жумладан Наманган шаҳрида Давлат хизматлари маркази томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар Наманган шаҳрида қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Наманган шаҳрига киритилиши белгилаб қўйилмоқда.

Махсус рухсатнома (стикер) Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари маркази томонидан берилади.

Махсус рухсатнома бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00дан амалиётга жорий этилди.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан (69) 227-00-32, (69) 227-00-31 рақамлари орқали телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Биринчи навбатда озиқ-овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади

Фозилжон Жўрабоев,
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари