Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Yoqdi 3
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
Махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

Махсус рухсатнома Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март соат 08:00 да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

❗️ Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.