NAMANGANCITY.uz | Uyda qoling

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
26 Mar, 20:26 (15 kun oldin)
Наманган шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласи ўқувчи-ёшларини карантин даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан 50 дан ортиқ ўқувчиларга бадиий ва илмий адабиётлар тарқатилди.

Ушбу китоблар "Китоб карвони" лойиҳаси доирасида Наманган шаҳридаги айрим маҳаллаларга тақдим этилган бўлиб, ўқувчи-ёшлар бир ҳафта давомида ўзлари мустақил ўқиб тугатган китобларини дўстлари билан алмашган ҳолатда фойдаланади.

Шуниндек, ушбу маҳаллада короновирус билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида шахсий гигиена қоидаларига ҳамда карантин ҳолатида жорий қилинган тартибларга тўлиқ амал қилиш юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди.

Жумладан, зарурият бўлмаганда уйдан чиқмаслик, кўчага чиққанда эса ниқоб тақиб юриш, жамоат жойларида ҳозир бўлмаслик, мулоқотларда қўл билан сўрашмаслик, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш каби тартиблар бўйича батафсил маълумот берилди.