Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
#Хушхабар

Ўзбекистонлик олимлар коронавирусни аниқлаш учун тест тизимини ишлаб чиқди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест тизими ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Олимлар Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғига биноан бундан тахминан бир ой олдин вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест тизимини ишлаб чиқиш устида иш бошлаган.

Маҳаллий тест тизимини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари тезкор етказиб берилди.

Мазкур тест тизими Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Тест синовларини ўтказиш ва штамни тартиблаш босқичларидан сўнг ушбу маҳалий тест тизимини рўйхатдан ўтказиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигида эканлиги айтилмоқда. Бутун жараёнга тахминан 5−6 соат вақт кетади. Касалликка ташхис қўйиш учун инсон димоғидан намуна олинади, негаки айнан унинг катта қисмда вирус тўпланади.

Маълумот учун, бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади.

https://t.me/azizbek_abduvaliyev