NAMANGANCITY.uz | Uyda qoling

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
25 Mar, 07:42 (5 kun oldin)
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?

Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).

Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.
Huquqiy axborot
#Биласизми Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади: 👉 ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; 👉 муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар; 👉 ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар; 👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар; 👉 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар; 👉 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар. #huquqingni_bil_va_talab_qil Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot