NAMANGANCITY.uz | Uyda qoling

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
24 Mar, 07:56 (6 kun oldin)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коронавирус аниқланган шахс билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахс тушунчаси белгиланди

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, коронавирусни юқтириш хавфи даражасига қараб, коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга бўлинади.

✅ Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар доирасига қуйидагилар киради:

👉 коронавирус аниқланган шахс билан битта хонадонда яшаган шахс;

👉 коронавирус аниқланган шахс билан бевосита жисмоний мулоқотда (қўл сиқиш, қучоқлашиш) бўлган шахс;

👉 коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда (масалан, йўталаётганда) ҳимояланмаган шахс;

👉 коронавирус аниқланган шахс билан 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида юзма-юз бўлган шахс;

👉 15 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт 2 метрдан кам масофада коронавирус аниқланган шахс билан бирга ёпиқ жойда бўлган шахс;

👉 тиббий мутахассис ёки коронавирус аниқланган шахсни бевосита парваришлаган бошқа шахс ёки шахсий ҳимоя воситаларисиз ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда коронавирус аниқланган шахснинг бионамуналари билан ишлаган лаборатория мутахассислари;

👉 самолётда, шаҳарлараро автобусда, поездда коронавирус аниқланган шахсдан ҳар қандай йўналишда икки ўриндиқ оралиғида ёки битта купеда (поездда) бўлган, шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган шахс учиб кетган самолётда хизмат кўрсатган экипаж аъзолари.

Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал ёки изоляторга жойлаштирилади.

Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасига коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан бир самолётда, поездда, автобусда бўлган, аммо улар билан яқин мулоқот қилмаган шахслар киради.

Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар уй карантинида сақланадилар.
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Касалликнинг клиник белгилари асосида коронавирусга гумон ташхиси қўйилади Қарор билан Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Низом билан коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар аниқланганда давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг ҳаракатланиш тартиби белгиланди. Унга кўра, ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида коронавирус аниқланганда тезкор режа асосида ҳаракатга келтириладиган маслаҳат, эвакуация ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилади. Коронавирусга гумон қилинган бемор аниқланганлиги тўғрисида хабар келганда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан беморни кўрикдан ўтказиш учун маслаҳат-эвакуация ва дезинфекция гуруҳлари юборилади. Беморда коронавирусга гумон ташхиси касалликнинг клиник белгилари (тана ҳароратининг меъёридан юқорилиги, қуруқ йўтал, ҳолсизланиш, нафас сиқилиши) ва эпидемиологик суриштирув натижаларига…