Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
Болалар, карантин ва муштумзўрлар ҳақида

Мактаб ўқитувчилари ва боғча опаларга ҳайкал қўйса арзир экан. Карантин сабабли уйда қолган болаларни эплашнинг ўзи бўлмаяпти.

Болалар ўйинқароқ: ҳали тўп тепгани қўшни маҳаллага чопса, ҳали ўртоқлари билан телефон титкилаб ўтирган бўлади. Уларга ҳозир кўпчилик билан жамланишнинг мавриди эмаслиги, уйдан имкон борича чиқмаслик кераклигини тушунтирасиз, бироқ 5 дақиқадан кейин яна қаёққадир ғойиб бўлади.

Ўқувчилар учун онлайн дарслар ўтилиши, айрим сайтларга кириш имконияти бепул тақдим этилиши яхши, бироқ тан олайлик, бу енгилликлардан барча ҳам фойдаланиш имкониятига эга эмас. Айниқса, қишлоқ шароитида.

Демак, болаларни таълим жараёнидан узилиб қолишига йўл қўймайдиган яна қандайдир усул ва воситалар зарур. Бу борада шу каби ҳолатларни олдинроқ бошидан ўтказган ва ўтказаётган давлатлар тажрибаси асқотса ажаб эмас.

Ўқитувчи ва тарбиячиларга келсак, бу синовли кунлардан эсон-омон ўтиб олсак, сизларга бўлган муносабат янада ўзгаришига ишонаман. Ўзингиздан чиқишингиз, кўзингизга ёш олишингизга мажбур қиладиган болалар энди ёнингизга талпинади, кўрасиз.

Шифокорлар ҳақида ҳам шу гап. На байрам, на дам олиш кунини билмай, ҳаётингизни хавф остига қўйиб ишлаётганингизни ҳамма кўриб-билиб турибди. Шундан кейин ҳам бирор муштумзўр сизларга ташланса, халқ ўзи уни таъзирини бериб қўяди. Негадир шунга ишонгим келяпти.

https://t.me/azizbek_abduvaliyev