#Расман
Эртадан бошлаб Наманган шаҳрида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Дамас” автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Наманган вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан вилоят ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида 2020 йил 23 мартдан бошлаб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар “Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Фармойишга асосан, шаҳар ҳудудида автобус, микроавтобус ва йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда фаолиятга чиқишлари қатъий белгилаб қўйилади.
Вилоят транспорт бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Наманган шаҳар ҳокимлигига Наманган шаҳри ҳудудида жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда йўлга чиқишини таъминлаш топширилди.
Шунингдек, йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.
https://t.me/axborotxizmati