NAMANGANCITY.uz

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

▷ Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
▷ ИНФОРМАЦИОННАЯ СЛУЖБА ХОКИМИЯТА ГОРОДА НАМАНГАНА Namangancity telegram kanali👉 https://telegram.me/axborotxizmati
web sayti: www.namangancity.uz
instagram: https://instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
21 Jan, 08:38 (34 kun oldin)
Томскда юз берган ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино тумани, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО “ГРИНВУД” ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

Ҳалок бўлган фуқаролар Асино туманидаги шифохона моргида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганлар шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.