Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
davletovuz'dan repost
Россия тараққиётининг Ўзбекистон ва Қозоғистон йўли

Владимир Путин кеча мамлакат парламентига анъанавий мурожаатномасини тақдим этди. Унда россиялик экспертлар томонидан амалдаги конституция тарихида “революцион” деб қаралаётган конституциявий ислоҳотлар таклиф этилди. Путин томонидан тақдим этилган қатор таклифлар аллақачон, айримлари эса охирги 4 йил ичида Ўзбекистонда ҳам амалиётга татбиқ этилган:

Биринчидан, Бош вазирдан ташқари ҳукуматнинг қолган аъзолари (Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар) ҳам парламент қуйи палатаси томонидан маъқулланиши керак. Бизда бу қоида 2019 йил баҳорида жорий этилган.

Иккинчидан, Ўзбекистонда Конституциявий суд парламент қабул қилган конституциявий қонунлар, ратификацияга оид ҳужжатларнинг Асосий қонунга мувофиқлигини Президент имзолашидан олдин аниқлайди. 2017 йил. Россияда ҳам барча федерал қонунларни Президент ташаббуси билан конституцияга мувофиқлигини аниқлаш жорий этилади.

Учинчидан, Ўзбекистонда Олий суд ва Конституциявий суд судъяси ваколатлари муддатидан олдин Сенат томонидан тугатилади. Россияда ҳам иккала суд судьялари ваколатларини Президент таклифи билан Сенат томонидан тугатиш амалиётини жорий этиш кўзда тутилаяпти. Россиялик экспертлар фикрича, ушбу қоида иккала суд органининг мустақиллигига жиддий таҳдид солади.

Тўртинчидан, Россияда кучишлатар тизимлар раҳбарларини Президент парламент билан келишиб тайинлайдиган бўлади. Бизда ҳам шунақароқ тартиб, аниқроғи ДХХ Раиси ва Бош прокурорни тайинлаш ва озод қилиш тўғрисидаги Президент фармонларини Сенат таслиқлаши керак бўлади.

Россиядаги кечаги воқеаларнинг иккинчи тўлқини — ҳукуматнинг тўлиқ таркибда истеъфога чиқиши бўлди. Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустиннинг РФ ҳукумати раиси этиб тайинлангани истиқболдаги Россияда Путиннинг роли қандай бўлиши ҳақида сигнал бўлди.

Аксарият экспертлар Путин ваколат муддати тугагач, Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев танлаган йўлдан боришини якдиллик билан прогноз қилишаяпти. Яъни конституцияга ўзгартишлар киритиш асосида Давлат кенгаши (Қозоғистондаги Хавфсизлик кенгаши)га конституциявий мақом берилади ва аста-секин ушбу тузилма ҳукуматдан устун органга айланиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, Дмитрий Медведев Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари сифатида Владимир Путинга кенгроқ имконият яратади. Медведев бош вазирликдан кетса-да, ҳукмрон партия “Единая Россия” лидери сифатида қолмоқда. Айтишларича, 2024 йилдан сўнг В. Путин партия лидерига айланади. Худди Қозоғистонда Нурсултон Абишевич “Нур Отан” партияси лидери сифатида қолганидек.

Хуллас, вақт олий ҳакам. Кузатишда давом этамиз.