NAMANGANCITY.uz | Uyda qoling

@axborotxizmati Yoqdi 2
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
06.02.2018 13:45
15 Jan, 15:21 (78 kun oldin)
НАМАНГАНДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КОСОНСОЙЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ-МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов Косонсойда “Прокурор ва ёшлар” мавзуида туман ёшлари билан учрашув ўтказди. 
 Мулоқотда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Вилоят прокурори мулоқот аввалида мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ёшларга ҳар жиҳатдан юксак эътибор қаратилиб, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганига аниқ мисол ва далиллар, ҳаётий жараёнлар асосида тўхталиб ўтди.
Вилоят прокурори, хусусан,  ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасига юксак эътибор қаратилиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий-норматив база изчил такомиллаштириб борилаётгани, шу мақсадда 43 та қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот чоғида вилоят прокурори ёшларнинг саволларига атрофлича ва батафсил жавоб берди. Улар билдирган масалалар шу жойнинг ўзида ўрганилиб, тегишли соҳаларга ҳавола қилган ҳолда муаммолар ҳал этилди.
Аҳамиятлиси, бугунги тезкор ахборот замонига монанд тарзда вилоят прокурори ташаббуси билан  телеграм ижтимоий тармоғида косонсойлик ёшларнинг ҳаёти, изланиш ва интилишлари, уларнинг муаммоларини акс эттириб, ечимлари устида иш олиб бориш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида фаолият юритувчи “Косонсойлик ёшлар” телеграм канали очилди.
Мулоқот шундан сўнг тумандаги 8-умумтаълим мактабида давом этди.
Вилоят прокурори ва жамоатчилик вакиллари илм-фан, спорт ва бошқа йўналишларда вилоят ва республика миқёсида муносиб натижаларни қўлга киритиб келаётган 1800 нафар ўқувчи таҳсил олаётган илм маскани ҳаёти билан яқиндан танишди. Чемпион спортчи ўқувчилар билан суҳбатлашиш баробарида мактаб кутубхонаси, тадбирлар зали, спорт зали, мусиқа хонасидаги имкониятларни яқиндан кузатди. Вилоят прокурори мактаб кутубхонасига энг нодир ва дурдона асарлардан иборат китобларни тақдим этди.
Шунингдек, “Прокурор ва ёшлар” учрашуви тумандаги 45- сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчилар учун давлат ихтисослаштирилган махсус мактаб- интернатида давом эттирилди. 
Вилоят прокуроир 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида капитал реконструкциядан чиқарилиб, ўқувчилар учун барча имкониятлар яратилган илм даргоҳи фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқувчилар билан мулоқот қилиш асносида уларга ўқиш ва илм-фан сирларини эгаллашда муваффақият тилаб, аудиоплеерлар туҳфа этди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви ёшларнинг қизиқишлари, орзу-интилишлари ҳамда улар ҳаётига оид боғлиқ долзарб масалаларни қамраб олгани билан аҳамият касб этди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати