Сенаторлар Наманган шаҳри ҳудуди кенгайтирилишини маъқуллади
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенати йигирма учинчи ялпи мажлисида Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Наманган шаҳрининг марказий қисми ва асосий кўчалари шаҳарнинг “Бош режаси”га асосан қайта қурилиши натижасида кейинги йилларда шаҳарга туташ бўлган қўшни Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари ҳудудларидан жами 1 минг 39 гектар ер майдонларига шаҳар марказида уй-жойлари бузилишга тушган аҳоли учун янги турар жой мавзеларини барпо этиш учун ажратиб берилди. Мазкур ҳудудлардаги аҳоли ва ўзини-ўзи бошқариш органлари маъмурий бошқарув тизими бўйича Наманган шаҳрига бўйсинувчи бўлгани ҳолда, ер майдонлари ҳозирга қадар туманлар ҳудудига тегишлидир. Бу эса ўз навбатида коммунал хизматлар кўрсатиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўллар ва коммуникацияларни қурилишида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Бундан ташқари, таклиф этилаётган ўзгариш натижасида Наманган шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш ва аҳолига қулай шароит яратиш, жумладан, шаҳар ҳудудига ўтказилаётган ер майдонларида янги турар жой комплекслари, ижтимоий ва маданий-маиший объектлар, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши ҳамда муҳандислик коммуникацияларини янада ривожлантириш режалаштирилган.
Шу сабабли, Наманган шаҳри таркибига Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманларининг жами 3 минг 665 гектар ер майдонини Наманган шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Таъкидланганидек, мазкур чегараларини ўзгартириш ҳудудларнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.
Масала сенаторлар томонидан маъқулланди.