Сенатда Наманган вилоятидаги айрим ҳудудлар чегараларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди
12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иши давом эттирилди.
Сенаторлар Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш, шунингдек Андижон вилояти Бўз туманининг номини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқди.
Қайд этилганидек, таклиф этилаётган ўзгартишлар натижасида Наманган ва Андижон вилоятларининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, аҳоли учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш имконияти пайдо бўлади.
Бу масаланинг ижобий ҳал этилиши мазкур ҳудудлар учун долзарб бўлган вазифаларни ҳал этишда, шу жумладан ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб тузиладиган тасдиқланган маҳаллий дастурларни тўлиқ амалга оширишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.
Муҳокама якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.