IIV | Rasmiy kanal dan repost
Марат Тошбоев 1952 йил 5 январда Наманган вилоятида туғилган. 1988 йили Тошкент ўрта махсус милиция мактабини тамомлаган. Наманган шаҳар ички ишлар бўлимига қарашли жамоат тартибини сақлаш хизмати вақтинча ушлаб туриш изолятори бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
1997 йил 24 мартида ноқонуний диний-экстремистик оқим етакчиларидан бири томонидан уюштирилган суиқасд оқибатида ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Марат Тошбоев вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.
1997 йил 24 март. Ички ишлар соҳаси ходимларининг кўпчилиги шаҳар ва қишлоқларда кенг нишонланаётган Наврўз умумхалқ байрами тантаналарида осойишталикни таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган. Наманган шаҳар ички ишлар бўлимига қарашли жамоат тартибини сақлаш хизмати вақтинча ушлаб туриш изолятори бошлиғи, милиция капитани Марат Тошбоев ҳам шу куни одатдагидек барвақт уйғонди. У ҳар галгидек хотиржам ва хурсанд эди.
Марат иш билан андармон бўлиб, анчадан бери уйда бафуржа ўтиролмаган, табиийки, фарзандларини соғиниб қолган эди. Шу боис олти яшар ўғли Шаҳзод ва тўрт яшар қизалоғи Шаҳлони нонушта пайтида ҳам бағридан қўймади. Отасининг меҳридан ийиб кетган гўдаклар унга янаям кўпроқ талпинишар, унинг қучоғидан чиққиси келмасди.
Аммо капитан ишдан кечикмаслиги лозим. У болаларини қайта-қайта бағрига босиб хайрлашгач, эгнидаги хизмат кийимини яна бир бор тартибга келтирди-да, сўнг шахд билан кўчага йўналди. Кўчага чиққач, деразадан кузатиб турган фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан қўл силкиб хайрлашди. Бу улар учун видолашув бўлиб қолди...
Капитан М.Тошбоев кўчада ҳамкасби Ш.Турсунов билан учрашиб, ишхонага етиб олиш учун йўловчи машиналардан бирига чиқишди. Машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган кимса негадир безовталаниб қолди. Капитан зимдан синчиклаб назар солгач, уни дарров таниди – анчадан бери қидирувда юрган ноқонуний диний-экстремистик оқим аъзоси Абдували Йўлдошев эди.
Шундан кейинги воқеалар оний лаҳзада юз берди. Хавфли жиноятчи кутилмаганда яшириб қўйилган қуролини қўлига олиб, ёнида ўтирган Ш.Турсуновга қарата ўқ узди, сўнг ёрдамга шошилган М.Тошбоевни нишонга олди...
Наҳотки, у киши ўлимини олдиндан сезган бўлса, деган ўй ҳалигача менга тинчлик бермайди, - дейди марҳум капитаннинг турмуш ўртоғи Элмирахон опа. - Чунки у киши ўша куни ҳар галгидан ҳам бошқача эди. Эрталабдан ювиниб-тараниб, оҳорли кийимларини кийди. Ширин гаплар билан менинг ҳам кўнглимни кўтарди. Ора-сира негадир зимдан менга маъноли тикилиб қоларди. Болаларимизни эса сира бағридан бўшатгиси келмасди. Балки менга шундай туюлгандир...
Чортоқ туманидаги Короскон қишлоғида туғилган Марат Тошбоев ҳарбийлар оиласида вояга етди. Отаси Ҳожидада Тошбоев ҳам, онаси Алфия Бухараева ҳам истеъфодаги подполковник эди. Туғма иқтидор соҳиби, ота-онасининг хизмати тақозоси билан турли мактабларда ўқиди. Мактабни тамомлагач, у Тошкент шаҳрига йўл олди. 1988 йил ўрта махсус милиция мактабини тамомлагач, Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг шахсий таркибида фаолият кўрсата бошлади.
«Марат Тошбоев ўзининг юксак маданияти, интизоми, айниқса, ҳамиша тоза ва озода кийиниши, иш анжомларига эҳтиёткор муносабатда бўлиши билан ҳамманинг ҳавасини келтирарди», деб эслашади унинг ҳамкасблари.
Дадамни яхши эслайман, - дейди Шаҳзод унинг суратини қўлига оларкан. - Ҳалок бўлганларини анча вақт ўтгандан кейин билганман. Чунки ўша нотинч кунларда бизни бувимникига элтиб қўйишган эди. Уйга қайтганимиздан сўнг онам «Дадангиз узоқроқ муддатга хизмат сафарига кетган», деб бизни ишонтирган эди. Кейинроқ дадам Ватан хоинлари билан олишувда қаҳрамонларча ҳалок бўлганидан хабар топдик.
Капитан Марат Тошбоевнинг қизи Шаҳлохон суҳбатга қўшилади:
Қаҳрамонлар ҳам, қаҳрамонликлар ҳам турлича бўлади. Улар ҳақида китобларда ўқиймиз, киноларда кўрамиз. Аммо менинг дадам ҳеч қайси китоб ёки кино қаҳрамонларига ўхшамаган - ўзига хос қаҳрамондир!
Манба: “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби, 82-83-бетлар, “O’zbekiston” НМИУ, 2018
Каналга уланиш 👇https://t.me/joinchat/AAAAAELfYGRh7ivnc7GeAQ