Axborotuz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.
Алоқа: @Axborotuz_adminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


🏦 Тижорат банклардаги доллар курси!

• Янгиланган вақт: 13:20

✍️🇺🇿@axborotuz


Бугунги селектордан

Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпаяди. Бундай лойиҳаларга банклар 1 триллион сўм кредит ажратишга тайёр.

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил транспорт хизматлари ҳажмини 15 фоизга ошириб, 185 триллион сўмга, экспортини 2,2 миллиард долларга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

✍️🇺🇿@axborotuz


❄️Сахалинда қор шу қадар ёғдики, ҳатто иккинчи қаватдагиларга зина ҳам керак бўлмай қолди

Расмийлар эса йўлларни қордан тозалаш учун махсус техникалар жалб қилди.

✍️🇺🇿@axborotuz


Namangan yangiliklari dan repost
Сизнингча Намангандаги қайси ташкилот раҳбарининг фаолияти самарали? Кимлар давлатимиз раҳбарининг эътирофига лойиқ?

Сўровнома 14 феврал соат 20:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган ташкилот раҳбари ғолиб деб эълон қилинади!

Овоз бериш


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Наманган
#ПҚ-1 сонли қарор ижроси

Телефонингизга келган СМСларни асло бегоналарга берманг

✍️🇺🇿@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❓Кимлар муддатли ҳарбий хизматга бормайди?

Чақирув ёшидаги фуқаролар  жорий йил март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

✍️🇺🇿@axborotuz


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

@axborotuz


🚗 Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради? 💰

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

✍️🇺🇿@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кибержиноятчилар фош этилди

📍Наманган вилояти

⚠️Сохта трейдинг билан фуқаролар пулларини ўзлаштирган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

✍️🇺🇿@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқонда сифатсиз 400 мингдан ортиқ турли дорилар савдосига чек қўйилди

Уларнинг умумий қиймати 1,8 млрд. сўмни ташкил этади, деб хабар беради ДХХ матбуот хизмати.

Гумонланувчи 800 дона “Дюфастон” дорисини сотмоқчи бўлганида қўлга олинган, кейинроқ унинг уйидан қолган гиёҳванд моддалар топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

✍️🇺🇿@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллийлигимиз – Бизнинг Ғуруримиз!

Миллий либослар, қадимий санъат, ширин оҳангли тилимиз – буларнинг барчаси бизнинг бeбаҳо мeросимиз! Ўзлигимизни асраб-авайлаб, замонавийлик билан уйғунлаштириш бизнинг қўлимизда.
Кeлинг, миллийлигимизни фахр билан тарғиб қилайлик ва маданиятимизни кeлажак авлодларга eтказайлик!
#МиллийҒурур #ЎзбeкМаданийати #ЗамонавийМиллийлик

✍️🇺🇿@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Энди кунига 22 300 сўм топган одам камбалағал ҳисобланмайди»- Статистика агентлиги ахборот хизмати

✍️🇺🇿@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💬Журналист, публицист Хуршид Дўстмуҳаммад ўзбек миллий журналистикасига кўзгу тутади: нега унда холислик ва шаффофлик акс этмайди?

❗️ "Маҳорат мактаби" дастуридаги суҳбатда бу ҳақда батафсил билиб олишингиз мумкин.

📽Суҳбатнинг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://youtu.be/umulXYVRO-s 🖥

©️АОКА

✍️🇺🇿@axborotuz


#фельетон
"Опен бюджет" чиқди ишёқмас ҳакимларга баҳона топилди

Аввало, силлиқ асфальтда юриб, Тошкентлик “котта болла”га ҳавас қилиб, ўз шевасини унутиб "вотти"лашни бошлаган амалдорларимизга Ўзбекистон Республикаси инфратузилма жиҳатидан фақатгина пойтахтдан иборат эмаслигини бир эслатиб қўйсак.

Юқорида ўтирганда ҳамма жой кўринади деб, ҳозирда бурнини тагини кўрмаётган "Ака" ва "Опа"лар марҳамат қилиб Наманган вилояти Учқўрғон тумани Ёшлик МФЙ кўчаларига ҳам бир келиб кетсангиз. Агарда чет элдан олган этигингизга лой чапланиб қолса, беш-ўн минг сўмдан ташлаб янги этик олиб берармиз. Чет элма чет эл юриб, кўксига шарақлатиб нишон тақиб юрган ўша амалдорлар малол келса-ю келмаса шу тарафларга бир назар ташлаб кўйишса ажиб иш бўлар эди.

Менга келган мурожаатларга ва фактларга кўра бу ердаги мутасаддилар "Опен бюжет"га овоз йиғсангиз асфальт қилинади" деб "форточка" топишмоқда. Одамларни уйини ичини асфальт қилиб беринг дейилмаяпти... мабодога.

©️Дипломи бор журналист

✍️🇺🇿@axborotuz

3k 0 13 1 23

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

⚡️Энди мигрантлар пул жўнатгани учун бож тўлайди

Бож ставкаси 3 фоиз этиб белгиланиши мумкин.

🇺🇿@axborotuz


Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади

Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Пенсия жамғармаси

Каналга обуна бўлинг✅️
@axborotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарлар Мажбурий ижро бюроси номидан очилган сохта профиллар орқали зарарли APK файлни юбориб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

✍️🇺🇿@axborotuz


🇺🇿 Ўзбекистонда 1 майдан импорт электромобиллар учун утилизация йиғими кескин оширилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ йиғим қуйидаги миқдорда белгиланмоқда

🔸ишлаб чиқарилганига 3 йил бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (бунгача 30 баравар);

🔸ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (бунгача 90 баравар) миқдорида.

Амалдаги қийматларда 90 баравар БҲМ = 33 млн 750 минг сўм,
210 баравар БҲМ = 78 млн 750 минг сўм.

✍️🇺🇿@axborotuz


#Диққат

🥧🇺🇿 Энди "Самарқанд нони" расман географик кўрсаткич мақомини олди

4 февраль куни Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказди.

Бу нимани англатади? Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг муайян ҳудудга хос эканини тасдиқловчи мақом. Яъни, "Самарқанд нони" фақат Самарқандга хос нон сифатида тан олинди.

✍️🇺🇿@axborotuz


Суриянинг янги раҳбари Эрдўғонга: "Исроилни 1967 йилги чегараларига қайтариш зарур"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад аш-Шара музокаралар ўтказиб, қўшма матбуот анжуманида нутқ сўзлашди.

👉🏻 @axborotuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.