❓5-11-синф ўқувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари бекор қилинадими?
➖ Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади. Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда бугун АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
@axborotuz24