#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида» 2019 йил 17 сентябрдаги 778 сон қарорининг божхонага доир муҳим жиҳатлари:
➡️Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига/ҳудудида олиб кирилган/ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари кўрсатилган ҳолда, тегишли равишда ариза берувчининг турига қараб, ушбу Низомга 3а ёки 3б-иловалардаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этади.
✅Импорт қилувчилар анкетада олиб кирилган қурилмалар тўплами учун юк божхона декларациясининг рақами ва санасини кўрсатади.
❗️Агар импорт қилувчи томонидан анкетада кўрсатилган ахборот ЮБДда акс эттирилган ахборотга мос келмаса, қурилмаларнинг бутун тўплами рўйхатга олинмайди.
➡️Жисмоний шахслар томонидан рўйхатга олиш учун кўрсатилган мобил қурилмалар олиб кирилган, шу жумладан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали келтирилган мобил қурилмалар сони жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошмаслиги лозим.
➡️Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашиш орқали мурожаат этилган сана ва жисмоний шахснинг шахсий идентфикацион рақами қайд этилган ҳолда текширилади.
➡️Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда, рўйхатдан ўтказиш божхона тўловлари импорт қилувчи сифатида тўлангандан сўнг амалга оширилади.
ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zF-0QDD24oyw