Ҳаёт асоси ибодатга қурилган бўлиши керак!
Дунё ташвишлари, шайтон васвасаси, нафс хоҳишлари қалбни хушуъдан тўсади. Лекин ҳақиқий мўмин банда дунё моҳиятини тўғри англайди, охиратда бахтли бўлиш учун бор куч-қуввати билан интилади, тирикчиликни ҳам, ибодатни ҳам ўз вақтида қилади.
Уламолар айтишича, намоз ўқиётганда бошқа нарсаларга чалғимасдан, фақат ибодат билан машғул бўлиш лозим. Ибодатга киришган инсон қалбида намоздан ўзга нарса бўлмаса, ана шунда хаёл бўлинмайди. Дунё ва охират саодатини топишда бунинг аҳамияти катта. Зеро, ибодатга бутун қалби билан киришиш, хаёлни бир жойга қўйиб, ихлос билан намоз ўқиш қалбга ўзгача бир файз, тинчлик-хотиржам олиб киради. Аллоҳ таоло ихлосли обид банда ризқини ўйламаган томонидан етказади, ҳожатларини раво қилади, чала қолган ишлари битишига ёрдамлашади. Мана бу ҳадис сўзимиз исботидир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ: يَا ابْنَ آدَمَ تَفَرَّغْ لِعِبَادَتِي أَمْلأْ صَدْرَكَ غِنًى وَأَسُدَّ فَقْرَكَ وَإِلاَّ تَفْعَلْ مَلأْتُ يَدَيْكَ شُغْلاً وَلَمْ أَسُدَّ فَقْرَكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: Аллоҳ таоло айтади: “Эй одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман, фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман, фақирлигингни кетказмайман!” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Бу ҳадиси қудсийда бутун вужуди билан берилиб ибодат қилиш қанчалик фойда бериши айтилмоқда:
“Эй одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман, фақирлигингни кетказаман”.
“Фориғ бўлиш” бирон ишни бажараётганда унга боғлиқ бўлмаган нарсаларни тарк этишдир. Ибодатга фориғ бўлиш худди Аллоҳни кўриб тургандек, диққат-эътиборини бир ерга жамлаб тоат-ибодат қилишдир.
Ҳадисдаги “ибодат”дан мурод намоз, рўза, закот, ҳаж, Қуръон тиловати, Аллоҳга яқинлаштирадиган бошқа солиҳ амаллардир.
Аллоҳ таоло бандасига хитобан шундай демоқда: Эй бандам, дунё ишлари сени ибодатни хушуъ билан бажаришдан тўсиб қўймасин. Агар ихлос билан ибодат қилсанг, қалбингни хотиржам қилиб қўяман, ҳожатларингни раво этаман, камбағаллигингни кетказаман, сени муҳтожликдан сақлайман.
“Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман, фақирлигингни кетказмайман!”
Яъни: агар дунё ташвишлари билан овора бўлиб, Менга ибодат қилишни унутсанг ёки рисоладагидек бажармасанг, сени муаммолар гирдобига ташлайман, қанча ҳаракат қилсанг ҳам ҳожатларингни раво этмайман.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим: ҳадисда тирикчиликни ташлаб, эртаю кеч масжидда ўтиришга тарғиб қилинаётгани йўқ, балки ибодат чоғида хаёлни бир ерга жамлашга, қалб қўри ила ибодат қилишга, ихлосга чақирилмоқда. Ислом динида таркидунёчилик йўқ. Ҳар бир инсон ҳалол меҳнати билан кун кўради. Бировларга орқа қилиш, ўзгалар мулкига кўз олайтириш қаттиқ қораланади. Юқоридаги ҳадисда Аллоҳга ибодат қилиш чоғида қалбни турли ўй-хаёллардан фориғ қилиш, бошқа нарсаларга чалғимаслик таъкидланмоқда.
"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
@at_tavfiquz