Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Андижон шаҳар "Жиддаи муборак" жоме
масжиди имом-хатиби Муҳаммад Исхоқ домла Мўминовнинг расмий, диний, маърифий канали.
https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g
https://www.instagram.com/at_tavfiquz/
Саволлар учун @AtTavfiq_uzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#xabar #muloqot #ziyorat
😎 Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, меҳмонхонадаги шароитлар кўздан кечирилди

✈️ Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Соҳа раҳбарлари билан мулоқотда бўлган юртдошларимиз муборак амалларни бекаму кўст адо этиш учун қилинган шароитлардан бениҳоя мамнунликларини изҳор этиб, мана шундай эзгу ишларга раҳнамолик қилаётган муҳтарам Президентимиз ва мутасаддилардан чексиз миннатдор эканларини билдирдилар.

Ҳақиқатан, ҳамюртларимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Мазкур меҳмонхонанинг фойелари кенг бўлиб, қулай ўриндиқлар жойлаштирилган ва зиёратчи ўз хонасига кўтарилмоқчи бўлса, етарли ададда лифтлар ишламоқда. Шу жойнинг ўзидан ишчи гуруҳ вакиллари зиёратчиларимиз талаб-истакларига доимо ҳозиржавоб бўлишмоқда.

☑Ҳар бир хонада ювиниш хонаси мавжудлиги, совуткич, музлаткич, стол-стул, журнал столи, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганини таъкидлаш керак. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор ҳам мавжуд.

🍲 Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, салатлар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

🏨 Меҳмонхонада тиббиёт хонаси ва ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, малакали шифокорлар ва тажрибали мутахассислар узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ҳарами шарифга 24 соат давомида автобус қатновлари йўлга қўйилган.

🗣Мана шундай саъй-ҳаракатлар юртимиздаги “Инсон қадри – улуғ”, деган юксак тамойил фуқароларимиз дунёнинг қайси бурчагида бўлса ҳам амалда эканини яққол намоён этади. Шу боис ҳам муқаддас заминларда улуғ ибодат учун яратилган қулайлик, эътибор ва эҳтиромдан бениҳоя руҳланган зиёратчиларимиз муҳтарам Президентимизга самимий ташаккурларини етказишни соҳа раҳбарларидан илтимос қилдилар.

🤲Муфтий ҳазратлари зиёратчиларимиз билан бирга пешин намозини адо этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, ҳаж ва умра ибодатлари бардавом бўлиши ва бу борада давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган ишларига хайру барака сўраб дуолар қилдилар.


Маълумот учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

🍏@Hajumrauzbot

😎ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shar’iy ruqya

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

@at_tavfiquz@Jiddauz


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Душанба куни.

13 - Январь 2025 й.
13 - Ражаб 1446 й.

At-tavfiq uz расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

TelegramYoutubeInstagramFacebook

@Jiddauz


🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

#rajab_oyi #roza #vaqtlar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#аёллар_фиқҳи

Намоз вақти чиқмасдан аёл киши узрли бўлиб қолса

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🌺🚀@muminauz

@at_tavfiquz@Jiddauz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ақида #васила #Мотуридийлик

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаларни ВАСИЛА қилишдаги салаф уламоларининг раъйлари

Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

✍️ таржимон ва дубляж устаси Абдуллоҳ домла Ғуломов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

@at_tavfiquz@Jiddauz


ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНМАЙ ЖАҲАННАМГА ТАШЛАНАДИГАН ОЛТИ ТОИФА...

Ҳасаднинг муолажаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўгитларига амал қилиш билан бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни: “Олти киши олти нарса сабабли ҳисоб-китобдан аввал жаҳаннамга киргизилади” дедилар. “Улар кимлар, эй Расулуллоҳ?” деб сўрашди. “Амирлар зулм сабабли, араблар миллатчилик сабабли, раислар кибр сабабли, савдогарлар хиёнат сабабли, бойлар жоҳиллик сабабли ва уламолар ҳасад сабабли”, дедилар.”
Ҳасад, Аллоҳ таъалонинг қазои-қадарини инкор қилиш ва шайтон хоҳлаган нарсани исташ ҳислари билан йўғрилгандир. Ҳасадгўй доимо машаққату аламда бўлади. Бир донишманддан ривоят қилинади: “Мен ҳасадгўйдан кўра кўпроқ ўзини мазлумдай тутадиган кишини кўрмадим!”
Ҳасаднинг сабаби, табиатининг ёмонлигидир. Гоҳида табиати соғлом инсон ҳам ҳасаднинг бир навига йўлиқади ва унинг ғазаби гинага айланиб ундан ҳасад пайдо бўлади. Гоҳида эса ҳасад яқин муносабатлар ва баъзи ишларда тенг келиб қолиш ҳисобидан туғилади. Ўзи маҳрум бўлгани сабабли бошқа кишидаги неъматни ҳам ёмон кўради.

@at_tavfiquz@Jiddauz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@at_tavfiquz@Jiddauz


​​ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ
#жаноза #намоз

❓1516-CАВОЛ: Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғафлатда юрган ўғиллар
Кўзини очсин.
Онадек зотга озор беришдан узоқроқ қочсин.
Бу дунё кайтар дунё...

@at_tavfiquz@Jiddauz


#Ақида #ихтилоф #раддия

Гуноҳи кабира...

“ал-Ақоид ан-насафия” асарида Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий роҳимаҳуллоҳ:

Кабира (гуноҳ) мўмин бандани имондан чиқармайди ва уни куфрга киритмайди.

Гуноҳлар икки турга бўлинади. Кабира ва сагира (катта ва кичик) гуноҳларга.

Катта гуноҳларнинг сони чекланган. Одам ўлдириш, зино қилиш, сеҳр-жоду ишлатиш, ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик қилиш кабилар. Уларни тўққизтадан то уч юзгача саналган.

Гуноҳларни модомики ҳалол санамаса кофир бўлмайди балки фосиқ (гуноҳкор мўмин) бўлади.
Хавориж тоифаси катта гуноҳ қилган кимсани кофир бўлади, дейдилар.

Бу қоида уларга раддия сифатида айтилган.

Муҳаммад Абдураҳманов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

@at_tavfiquz@Jiddauz

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.