"Рамазонда имом танланганда у инсон илм аҳли, солиҳ амал ва тақво эгаси бўлиши лозим. Бунинг акси бўлмаслиги керак. Бугун эса шунчаки чиройли овоз соҳибларини имом қилишяпти, чиройли дин эгаларини эмас.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтганидек - улар бундай имомни шунчаки уларга қўшиқ куйлаб бериши учун танлашяпти."
Абу Абдуллоҳ ибнул Ҳаж ал-Маликий роҳимаҳуллоҳ, "Мадхал", 2/292.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Олти (Қиёмат аломатлари) содир бўлмагунича (солиҳ) амал қилиб қолинг:
• Аҳмоқ ҳукмдорлар келиши
• Зобитлар (милиция) кўпайиши
• Қариндошлик ришталари узилади
• Ҳукмлар сотилади (коррупция)
• Инсон қони енгил саналади
• (Инсонлар) Қуръони сурнай каби эшитиб юришади. Улар ўзларидан динни яхши тушунадигани ва олимроғини эмас, балки улар учун Қуръонни шунчаки қушиқ қилиб куйлаб берадиганни (имом қилиб) танлаб олишади."
[Силсилатус саҳиҳа, 979]
@at_taqva