Асмо


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Фойдали илм билан машғул бўлган, арзирли ва ҳикматли китобларни мутолаа қилувчиларга марҳабо.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Гўзаллик ўткинчидир.
Аллоҳ иймон гўзаллиги берсин!


Ҳеч қачон вақтингизни зоя кетказувчи нарсалар энг муҳим масалалар ҳисобига бўлмаслиги керак. Ҳар куни ўзингизга «Бу иш орқали вақт ва кучимни энг тўғри йўлга сарфладимми?» деб савол беринг. Чунки вақтнинг тўғри тақсимоти ҳаётнинг унумли бўлишига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳар бир ўтаётган дақиқа учун эътиборли бўлинг. Умрнинг ўлчови бор!


йўлимиз узун, вақтимиз кам, ишимиз кўп…


Ҳар гал нафсинг яхши амални тарк қилишга чорласа, ўзингга ўзинг: "Эҳтимол, манашу амал сабабли Жаннатга кирарман?" дегин.


Фақат бошига иш тушганда дуо қиладиган инсон аввало ўзи билан самимий эмас. Баъзан ҳузур-ҳаловатда эканимизда ҳами дуо қилиб туришимиз лозим. Руҳимизни шу йўл билангина тирик сақлашимиз мумкин.


Кўзларинг умидвор боқар зиёда,
Барча куч аслида ожиз сукутдир...
Қалбингни овутгин: «Ёруғ дунёда
Аллоҳ сўнгги эмас, танҳо умиддир!»

Хайрулла Ҳамидов


Умидимиз бардавомлигининг боиси ҳаммаси янада яхши бўлишини эмас, яхши-ёмон ҳамма нарсанинг ортида Аллоҳнинг ҳикмати борлигини билишимиздадир.


Бизнинг режаларимиз бир дона гул бўлса, Роббимнинг режалари бир қучоқ гул экан…


Қалбнинг қалбгача бўлган масофаси Роббимнинг рухсати қадардир.


РАМАЗОН ИФОРИ

Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...
Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?
Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.
Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.

«Рамазон соғинчи»китобидан




Сурат сийратнинг аксидир. Кишининг қалбида нима бўлса, ҳудди ойна каби суратида акс этади. Гўзал ёки хунук инсон йўқ, гўзал ёки хунук қалблар бор…


Бир нарсага соҳиб бўлмоқ эмас, лойиқ бўлмоқ муҳумдир..!


Биргина ғам сени маҳзун қилиб, минглаб неъматларни унуттиришига йўл қойма…


Қалб Аллоҳ билан бўлса, дард дармонсиз қолмас.


اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ عَِلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад ﷺ


– дардингиз гўзаллик бўлмасин, у сизга доим ҳам бахтни вада қилмайди. дардингиз илм ва заковат бўлсин. сўзингизни гўзаллиги жамолингиз гўзаллигидан устундир.

зеро жамолнинг сиймоси унутилади, аммо сўзларнинг гўзаллиги муҳрланиб қолади.




Ўз аъмалларингиз билан шунчалик машғул бўлингки, бошқаларни ёмон кўриш, ҳукм қилиш, танқид қилиш, баҳслашиш ёки ғийбат қилишга вақтингиз бўлмасин....


zubayriy dan repost
🔖Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.

📖 93:4

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.