Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 dan repost
2020 йил 3-апрел куни эрта тонгда, Вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан, Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талофат кўрганлар оилларни қўллаб-қувватлаш, уларга мехир ва мурувват ёрдамларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган инсонпарварлик ёрдамлари (пояфзал ва кийим кечаклар, озиқ-овқат махсулотлари) ортилган автомобиллар Сирдарё туманига йўлга отланди. Қайд этиш жоизки, мана шундай шароитида биз Фарғоналиклар бошига мусибат тушган ватандошларимизни, фавқулотда вазият туфайли зарар кўрган оилаларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Биз бу мусибатни биргалашиб албатта енгиб ўтамиз! Фарғона вилояти, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳалокат оқибатларини бартараф этишда меҳнат қилаётган барча фидоий инсонларга куч-қувват ва жабрдийда юртдошларимизга сабр тилаймиз.
#фарғона
#фарғона