Oʻqituvchilar uchun dan repost
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ЭНГ КАМ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ 2 МЛН 230 МИНГ СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН
Бугун, Адлия вазирлиги томонидан "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Мазкур қарор лойиҳасида давлат таълим ташкилоти педагог ходимининг базавий лавозим маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан (2 миллион 230 минг сўмдан) кам бўлиши мумкин эмаслиги, педагог ходимнинг базавий лавозим маоши таълим соҳаси бўйича мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда илмий даражаси, давлат мукофотлари ва унвонлари инобатга олинган ҳолда ҳисоблананиши назарда тутилган.
Агар бу қарор тасдиқланса:
✅Чет тили ва фанларни билиш бўйича имтиёз бериладиган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган тегишли чет тили ва фан бўйича таълим берувчи педагог ходимларга, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.
❗️Малака тоифаси (лавозим)га эга педагог ходимларга қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланади:
✅иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 20 фоизи;
✅биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 30 фоизи;
✅олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 50 фоизи.
❗️Мазкур қарор билан раҳбар ходимларга ҳам қўшимча устамалар белгиланади:
✅Мактаб директорларига – базавий лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
✅Директор ўринбосарларига – базавий лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида хар ойлик устамалар тўланади.
Шунингдек ўқитувчиларга:
✅эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил;
✅байрам (ишланмайдиган) кунлари муносабати билан бир базавий лавозим маоши миқдорида мукофотлар;
✅узайтирилган таътил берилганида, календар йилда бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам ҳам бериб борилиши назарда тутилган.
❗️Кўп йилларлан буён меҳнат қилиб келаётган ўқитувчиларга уларнинг иш стажига мутаносиб равишда қуйидаги миқдорларда тўланади:
✅5 йилдан 10 йилгача – базавий лавозим маошининг 15 фоизи;
✅10 йилдан 20 йилгача – базавий лавозим маошининг 30 фоизи;
✅20 йил ва ундан ортиғига – базавий лавозим маошининг 40 фоизи.
Қарор лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиқиб, ўқитувчиларга берилаётган бошқа имтиёзларни ҳам билиб олишингиз мумкин.
Ўқитувчилар қуйидаги ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида иштирок этишлари мумкин.
Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/d/25127
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A