⚡️
Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқдаЖиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали
транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам
жиноий жавобгарлик
белгиланмоқда.Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда
транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган
“агрессив бошқариш”,
"дрифт",
"шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун
маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Бундан ташқари, қонун билан
жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун
маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда
ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.
E'lon berish👇
@AvtoBozorAdmini▶️@asaka_metan_radar▶@asaka_metangaz