Кеча тонгда Панама - АҚШ КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси ярим финалида тўқнаш келишди. Матчнинг қўшиб берилган сўнги минутларида Панама хужумчиси Сесилио Уотерман ғалаба голини киритди ва мухлислар, мураббийлар ва жамоадошлари қолиб майдон четидаги студио тарафга югурди...
Бизга нима алоқаси бор буни дейсизми? Студиода Қирол Анри ўтирганди. 33 ёшли Уотерман тўғри Анри олдига югариб чиқиб
"YOU ARE MY IDOL, YOU ARE MY IDOL" (Сен мени кумиримсан)
деб бақириб, Анрини қучоқлаб ғалабани нишонлади, жамоадошлари ҳам унга қўшилди. Анри шокда эди...
Бунақа ҳолат футболда жуда камдан-кам бўлади, Анри қанчалик буюк футболчи бўлганлигини ҳис қиласиз шунақа пайтларда, 90-йил охирлари 2000-йил бошларида футбол томоша қилган аксарият футболчилар айнан Анри мухлиси бўлганлиги ва шу сабаб Арсенал муҳлисига айланганиги ҳақида жуда кўп гапиришади. Кеча ҳам бу ўз исботини топди. Бунақа АУРА деярли хеч кимда йўқ футбол тарихида...
@ArsenalForeverUz