ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ КИРДИКОРЛАРИДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармасида маошлар ва байрам мукофотларининг ўзбилармонларча ишлатилиши натижасида 2024 йил якунига келиб маошларнинг тўлаб берилишига маблағ етмай қолди.
Натижада маҳалладаги ижтимоий ходимлар янги йилдан кейин ҳеч қандай байрам мукофотларисиз тўлаб берилган бўлса, туман (шаҳар) Инсон маркази ходимларига байрам пуллари берилади, деб алданди. Қуруқ ойлик тушириб берилди. Вилоят ходимлари янги йил байрами учун байрам пулларини олишди. Асосий меҳнатни маҳалладаги ижтимоий ҳодим қилади, байрам ва мукофот пулларини вилоят ходимлари олади. Бу мантиққа тўғри келадими?
Жиззах вилоят бошқармасида ўзгача ташкил қилинган кадрлар сиёсатидан тизимга алоқаси йўқларнинг ҳам хабари бор. Бошқармага ажратилаётган қўшимча штатларга қабул қилинаётганларни эски кадрлар бўлими бошлиғи (агентлик хам эски қилмишлари учун ишдан бўшата олмаган) Ҳулкар опа ҳал қилади. Камбағаллик бўлими ва ахборот таҳлили бўлими бунга аниқ мисолдир.
Шу билан бирга Жиззах вилоят бошқармасида ишлашингиз учун сиздан ҳеч қандай малака талаб қилинмайди. Энг асосийси, вилоят ҳокимлигидами, ИИБдами ёки прокуратурадами яқин қариндошларингиз бўлсин. Оддий “экзел” программасида ишлашни билмайдиган Ижтимоий тўловлар бўлими мудири Омон ака ҳам вилоят ҳокими ўринбосари А.Савурбоевнинг “родной” амакиси бўлгани учун ишлаб келмоқда.
Бошқарма бошлиғи ўзини қўй оғзидан чўп олмаган одамдек кўрсатиб, марказга ўз қариндошлари ва амалдорларнинг фарзандларини олиб келиш ва амалдорлар райига қараб уларни ўзлари истаган жойга ротация қилишдан манфаат орттиради. Жумладан, Шароф Рашидов туман ҳокимининг таниши. Келса-келмаса ойлик олиб юради. Бахмал туман ҳокимининг божаси хоҳласа, Зоминда ишлайди, хоҳласа Шароф Рашидовда.
Вилоят прокурори ўринбосарининг ўғли ҳам истаса, Шароф Рашидовда истаса, шаҳарда ишлайди. Аслида ишга қабул қилиш тартибида судланганлиги олиб ташланмаган одам тизимда ишлашга ҳаққи йўқ, дейилган. Лекин вилоят прокурори ўринбосарининг ўғлига бунинг алоқаси йўқ. Дўстлик, Янгиобод маркази раҳбарлари Ҳулкар опанинг эски қадрдонлари бўлса, шаҳар маркази раҳбари курсдоши. Бошқа ҳеч ким қолиб кетмадими?
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари эса марказ ва бошқарма ходимларига аралашмайди. Унга ижтимоий ходимлар етади. Кимнинг қанақа қариндоши ёки таниши бўлишининг унга қизиғи йўқ. Ғаллаороллик бўлса ва белгиланган суммани берса бўлди. Шу билан бирга бошқарма бухгалериясига Ғаллаоролдан одам олиб келиб, чиқадиган пулларни назорат қилиб турса ва қинғир ишлар учун чиқариладиган пуллардан ўз тегишини олиб турса бўлди. Ҳаммаси жойида.
Ҳурматли Мансурбек Полвонзода! Сиз мазкур шахсларни шу кунга қадар олиб бораётган қилмишларига кўз юмяпсизми ёки ҳалиям хабар топмадингизми? Тинмай ижтимоий ходимликка топшириб суҳбатдан ўтолмаётган фуқаролар сиздан адолатли ечим қилишингизни кутиб қолади.
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube