Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ташкил этилган семинарнинг 4-куни ўз ишини бошлади.
Куннинг дастлабки қисмида “Миграция жараёнларини тартибга солиш, хорижий иш берувчиларнинг талаблари асосида фуқароларни касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш ишларини тўғри ташкил этиш” мавзусида Миграция агентлиги Наманган филиали раҳбари Муҳаммадаюбхон Апаков маъруза қилди.
Семинарнинг иккинчи қисмида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ижобий тажрибалар муҳокама қилинди. НамДУ Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес кафедраси доценти Камолиддин Сирожиддинов ушбу масалалардаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақидаги маърузаси тингланди. Модератор сифатида Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Зафар Икрамов иштирок этди.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳақида АИҚИ қурилиш муҳандислиги кафедраси мудири Бахтиёр Мирзаев маълумот берди. Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Жалилов модераторлик қилди.
Шунингдек, семинар давомида энг фаол тингловчи китоб билан тақдирланди.
Ўқув режасига мувофиқ, иштирокчиларнинг ўзлаштирган билимлари бўйича тест синовлари ўтказилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube