7989. 1974-йили Жазоирдаги бакалаврлик шаҳодати учун ўтказилган имтиҳон асносида талабалардан бири математика фанидаги тенгламада хато борлигини аниқлади. Бу хабар ҳукумат қошидаги имтиҳонлар қўмитасига ҳам етиб келди. Жазоирнинг ўша пайтдаги президенти Хуари Бумедьен ҳам бундан хабар топгач талабанинг уйига вертолёт юборди. Талаба пойтахтга олиб келингач қўмита ҳузурида ўзининг назариясини тўғри эканини исботлади ва хато тўғриланди. Ушбу талаба кўрсатган жонбозлиги учун Японияда таълим олиш стипендияси билан тақдирланди. Ўша талабанинг исми Башир Ҳилмий бўлиб, бутун дунёдаги компьютерларга араб тилини киритган шахс сифатида тарихда қолди.
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube