Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ҳовлисини сотиб, унинг мислидаги ҳовлига сарфламаса, унга ўша сотиб олганида барака берилмас».
Ибн Можа ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида мулла Алий Қори «Мирқот» китобларида қуйидагича сўзни айтдилар: “Бундан маълум бўладики, ер ва ҳовлилар каби кўчмас мулкларни сотиб, унинг пулини буюмларга сарф қилиш маҳбуб эмас. Чунки кўчмас мулкнинг фойдаси кўп ва офати оздир. Уни ўғри ҳам ўғирлай олмайди, босқинчилик ҳам зарар етказа олмайди. Демак, кўчмас мулкни сотмаган яхши. Агар сотгудек бўлса, пулини ер ёки ҳовлига сарф қилсин”.
Муновий роҳимаҳуллоҳ «Файзул қодир» китобларида қуйидаги сўзларни келтирдилар:
«Инсондан ер юзидан ўзидан из қолиши талаб қилинади. Ҳовлисини сотиб, пулига рағбат қиладиган бўлса, изи ўчгани сабабидан ўша маблағ йўқ қилиниши орқали жазоланади ».
Бу хукм кўчмас мулк ва ҳовлисини сотишга зарурат бўлмаганлар учун. Агар қарздорлиги сабаб уни сотишга мажбур бўлиб қолса, унинг яшаб турган ҳовлисидан бошқа мулки бўлмаса, унда бу киши ҳовлисини сотиши жоиз. Бу инсон юқоридаги ҳадисда ман қилинган кишилар сирасига кирмайди. Балки, унга уни сотиб, қарзини узиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам.
https://t.me/arabicuz
https://www.instagram.com/arabicuz/